O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қароқчи хотин

Қароқчи хотин
173 views
17 February 2016 - 21:38
The New York Times сайтидан скриншот

The New York Times сайти сурати

17 февраль куни Америкадаги нуфузли New York Times газетаси Гулнора Каримовани АҚШ Адлия вазирлиги томонидан ўғриликда гумон этилаётган хориж расмийлари рўйхатига киритди.

“Уларнинг қўлида ҳокимият бор эди. Улар миллионларни ўмаришди”, номли мақолада:

“Гулнора Каримова – Ўзбекистон президентининг қизи, собиқ олифта ойимча, мода дизайнери ва модель. Ҳарвардда таҳсил олган Каримова хоним мусиқавий клипларни суратга олган, заргарлик буюмларини ясаган ва ўз мамлакатининг Испания ҳамда БМТнинг Женевадаги элчиси вазифасида хизмат қилган.

Қўшма Штатлар ҳукумати у ўзбек телеком бозорига кирмоқчи бўлган Россия ва бошқа хорижий ширкатлардан пора сифатида олган 300 миллион АҚШ долларини мусодара қилмоқчи. Сиздирилган Америка дипломатик каблограммага кўра, ўзбекистонликлар уни “қароқчи барон”, деб кўришади ва у мамлакатдаги “энг ёмон кўриладиган шахс” бўлиб қолмоқда. Пуллар бир нечта қобиқ ширкатлар орқали ўтказилган ва ҳозирда Америка банкларидан бирининг хориждаги шуъбаларидаги ҳисоб рақамларида сақланмоқда. Каримова хоним, хабарларга кўра, ҳозирда Тошкентда уй қамоғида қолмоқда”, дея ёзди 17 февраль куни New York Times газетаси.

Манба: www.nytimes.com