O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қаршидаги Касб-Ҳунар коллежларидан бирининг директор муовини ишга кирмоқчи бўлган фуқародан 500 АҚШ доллар талаб қилди

Қаршидаги Касб-Ҳунар коллежларидан бирининг директор муовини ишга кирмоқчи бўлган фуқародан 500 АҚШ доллар талаб қилди
333 views
23 October 2013 - 19:47

imagesҚарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ойгул Бобоева Қаршидаги коллежлардан бирига ишга кирмоқчи бўлди. У коллежнинг ўқув ишлари бўйича директор муовинига учраб, мақсадини баён қилди.

Директор муовини Турғуной Мусаева мурожаат этувчини ишга қабул қилишни ҳал этишга ваъда берди. Фақат ишга кирмоқчи бўлган ходимдан бу хизмати эвазига 500 АҚШ доллари келтириб беришини талаб қилди. Ойгул Бобобеванинг мурожаати асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда коллеж директоринг ўринбосари Турғуной Мусаева Ойгул Бобоевадан коллежга ишга қабул қилиши учун 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга олинди.

 ЎХҲ ахборот бўлими

Қарши шахри. 

2013 йил.