O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қаршида савдогарлар қувилмоқда

Қаршида савдогарлар қувилмоқда
280 views
01 March 2013 - 10:41
ORZU BOZOR

Савдогарлар аризаси

Қарши шаҳрининг Хонобод кўчасида жойлашган “Орзу “ бозорида савогарлар қувилмоқда. Бугун 1 март 2013 йил шу бозорда кириб савдоларини давом эттириш учун юзлаб савдогарлар ҳудудга кириш мақсадида у ерга борганликларини айтишмоқда.

“Бозор ҳудуди милиция нарядлари билан бир зумда ўраб олинди, савдогарларнинг ҳаракатларини эса куч билан бостиришмоқда” – дейди савдогарлардан бири.

Шу куни  куни  Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят  бўлимига бир гуруҳ садогарлардан ариза келиб тушди. Айни дамда минглаб савдогарлар хуқуқлари бузилганидан норози эканлигини билдиришаяпди. Бозор савдогарлари 28 февраль куни бозор раҳбари Орзиевнинг  қамоққа олинганини ҳам билдиришди. Қаршилик савдогарлар ўз норозиликларини изҳор этиб бозор яқинда тўпланиб туришибди. Режим сунъий равишда  норозилик келтириб чиқариш ҳаркатидами?

Келгусида Қаршидаги бу “Орзу бозори” масаласини ўрганиб чиқиб,  маълум қилишга ҳаракат қиламиз.

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси