O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди

Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди
376 views
26 April 2012 - 19:11

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан бўлган Ўктам Абдуназаров ҳаммага ўзининг адолат излаши билан машҳур бўлган шахслардан бирига айланди. У жорий йилнинг 7 январь кунида учинчи бор жарроҳлик столига ётқизилган. Автоҳалокат туфайли синган оёғи битмаганлиги сабабли, шифокорлар жарроҳлик амалиёти ўтказилинмаса бўлмаслигини такидлашган.

Бу жарроҳлик амалиёти катта пул эвасига қилинган. Эсингизда бўлса, Ўктам Абдуназаров ДАН ходими Нодир Холбоевни жиноий жавобгарликга торттириш мақсадида, жуда кўп маротоба қонуний ҳаракатлар қилди, аммо саьий харакатлари бесамар кетди. Илдизи чуқур томир отиб кетган Нодир Холбоевни жазога тортиш у ёқда турсин, биров уни мушугини ҳам “пишг” дегани йўқ. Режим Ўктам Абдуназаровни на пикет қилгани қўйди, на ДАН ходими Нодир Холбоевга нисбатан жиноий иш қўзғади. Ўктам Абдуназаровнинг акасини вафот этгани ва уни ўзи ногирон бўлгани қолди холос

“Мен ҳали ҳам тўхтаганим йуқ, аризалар билан мурожаат қилаяпман. Нодир Холбоевнинг қариндоши, Вилоят ИИБ да катта мансабда ишласа ишлабди. Бу мени қизиқтирмайди. Менга адолат қарор топиши шарт”, – таъкидлайди Ўктам Абдуназаров.

Бу гал Ўктам Абдуназаровнинг қай усулда адолатни қарор топдириш талабини қўйиши ҳозирча номаълум. Яқин келажакда маьлум қилиб қолар! Режим Ўктам Абдуназаровни сира тушнгиси йуқ! Тшунишни хам истамайди! Нима бўлибди? ДАН ходими Нодир Холбоев туфайли автохолокат содир бўлиб, унинг акаси Амир Абдуназаров вафот этибди, Ўктам Абдуназаров эса ногирон бўлиб қолибди. Бунинг уларга қизиғи йўқ!

“Қарға-қарғани кўзини чўқимайди-да”!

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси