Қатар амири шайх Қардавий исмининг террорчилар рўйхатига киритилишига, унинг бошидан ўғли каби ўпич билан жавоб берди.
Маълумки, АҚШ, Миср ва Форс қўлтиғидаги баъзи Араб мамлакатлари Бутун жаҳон Ислом олимлари кенгаши раиси, 90 ёшли шайх Юсуф ал-Қардавийни террорчи деб эълон қилдилар ва унинг исмини қидирувдаги террористлар рўйхатига киритдилар.
Бундай қарор қабул қилишга, Юсуф ал-Қардавийни Фаластинни босиб олинишига қарши курашувчи фаластин ҳаракатини кучли руҳий қўллаб қувватловчи сифатида кўрадиган Исроил ҳукумати анчадан буён ҳаракат қилаётган эди, деб ҳисоблайди мутахассислар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, шайх Қардавийнинг Фаластинни доимий қўллаб қувватлаши, шунингдек 6 та араб давлати билан юзага келган зиддиятда Қатарни ҳар томонлама қўллаб қувватлаши ва АҚШнинг минтақадаги сиёсатини қатъий танқид қилиши сабаб бўлган.
Қатар амири шайх Тамим ал-Таний дарҳол шайх Қардавийни қабул қилди ва уни Умматга тегишли барча муҳим муаммолар бўйича қатъий муносабати учун миннатдорчилик билан кутиб олди ва шайхнинг бошидан ўғил каби ўпди, бу эса арабларда катта аҳамиятга эга.
Муҳаммад Қорачой