Сурия инқилоби Олий Кенгаши тарқатган маълумотларга кўра, Сурияда сунний мусулмонларга қарши олиб борилаётган қатлиомда арманлар фаол иштирок этмоқдлар. Олий Кенгаш бундай жиноятнинг жазосиз қолмаслиги ҳақда Суриядаги арманлар жамоасини огоҳлантирган. Ҳақиқатан ҳам сўнгги ойларда Башир Асад ҳукуматига қарашли кучлар эканлиги айтилаётган гуруҳлар тарафидан сунний мусулмонларга қарши, ёшу-қари демай, хотину-халаж демай, ақл бовар қилмас зулмлар қилаётганларнинг бир мусулмон эканлигига ва уларнинг ушбу қурбон бўлаётган инсонларга бир миллатдош эканлигига шубҳа пайдо бўла бошлаган эди. Ҳатто Башир Асад ҳукумати ҳам содир этилаётган бир қанча жиноятларга ўз аскарларининг алоқаси йўқлиги ҳақда баёнот берган эди. Сурия инқилоби Олий Кенгаши тарқатган маълумотлардан сўнг ушбу қатлиомнинг дунё жамаотчилиги назаридан четда қолаётган жиҳатлари ҳам очиқликка чиқа бошлаган кўринади.
Мақсуд Бекжон