O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Қашқирлар водийси”нинг хабари тўғри бўлиб чиқди !

“Қашқирлар водийси”нинг хабари тўғри бўлиб чиқди !
142 views
24 March 2013 - 20:30

“Қашқирлар водийси”нинг хабари тўғри  бўлиб чиқди !

“Қашқирлар водийси пистирма” телесериалида Туркияда яшаган ўзбек мухолифларининг Ўзбекистонга бериб юборилиши эпизоди ҳаққий ҳаётда

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) Раиси муовини Доктор Намоз Нормўмин ўтган ҳафта “Қашқирлар водийси пистирма” телесериалида Туркияда  яшаган Ўзбекистонли мухолифларнинг Ўзбекистонга бериб юборилиши воқеасининг ҳақиқатан бўлганини айтди.

“Қашқирлар водийси пистирма”нинг 18-бўлимида Консей Раиси Санжар Ўзбекистондан келган мутасадди билан учрашиб,    баъзи шартлар қаршилигида Туркияда яшаётган мухолифларни бериб юборади.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) Раиси муовини Доктор Намоз Нормўмин Туркияда яшаган мухолифларнинг ўтмишда Ўзбекистонга бериб юборилгани тўғри эканини айтди.   Доктор Нормўмин “1999 йилги Тошкент воқеаларидан кейин Туркия ҳукумати икки ўзбек мухолифни Ислом Каримов режими режим томонидан қатл этилди.   Рустам Маматқулов исмли бошқа мухолиф эса 20 йил қамоқ жазоси олган эди.   Аммо ҳозир бу киши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.   Ўилими – тирими,   билмаймиз,  ” деди.

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИ

ЎХҲ – Ислом Каримов диктаторлигига қарши курашаётган мухолиф сиёсий ҳаракатдир.   Ўзбек халқининг таниқли сиёсатчиси ва мутафаккири шоир Муҳаммад Солиҳ бошқараётган иЎХҲ,  2011 йилида мухолифларнинг бирлашуви натижасида ўртага чиқди ва кунимизда Ўзбекистоннинг келажагини шакллантира оладиган сиёсий кучга айланди.

Манба: http://www.habervaktim.com/haber/319183/kurtlar-vadisindeki-olay-gercek-cikti.html