O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Қизил инқилоб”га айланмай қолган қорақалпоқ фитнаси

“Қизил инқилоб”га айланмай қолган қорақалпоқ фитнаси
415 views
05 July 2022 - 14:15

Шу йилнинг 1 июль куни Ўзбекистоннинг Қорақалпоқ ҳудудида бошланиб кетган ғалаёнлар аслида Конституцион ислоҳотларга қарши тинч норозилик митинги эмас балки сепаратистик кайфиятдаги бузғунчиларнинг қўзғолони экани тобора ойдинлашиб бормоқда.

Қуролдан ўқ узиши таъқиқланган Миллий гвардия ходимларининг қорақалмоплар томонидан қуроллари тортиб олиниб ечинтирилиши ва таҳқирланиши, зирхли ҳарбий техникани эгаллаб олган қорақалпоқ айирмачиларининг қийқириқлари акс этган видеолар бунинг исботидир.

Бугун ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган суратларда ушбу ғалаённи ташкиллаштириш ва оломонни кўчага олиб чиқиш учун масъул бўлган кимсаларнинг рўйхати ва уларга тўланган пуллар акс этган. Маълум бўлишича айирмачиларнинг мақсади оммавий митингни Қорақалпоғистонни Ўзбекистондан ажратиб олишга қаратилган инқилобга айлантириш бўлган. Шу мақсадда митинг ташкилотчилари бўлган провокаторлар бир-бирларини таниб олишлари учун қизил рангни танлашган ва қизил футболкалар кийиб олишган.

Ташкилотчиларга ажратилган пуллар билан боғлиқ рўйхатда ҳам уларни “қизил лидерлар” деб аташган ва уларнинг ҳар бирига 4 миллион сўмдан 12 миллион сўмгача ҳақ тўлангани акс этган.

Энди асосий масала ушбу провокаторларнинг ким томонидан молиялаштирилганини аниқлашдир. Балки душманни ташқаридан эмас ичкаридан қидириш керакдир? Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон ҳудудидаги маъмурий бошқарувга масъул бўлганларни синчковлик билан “элакдан ўтказиш” керакдир?

ЭРК Хабарлар бўлими