O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ҚИЗИМ ЁДИМГА ТУШДИ…

ҚИЗИМ ЁДИМГА ТУШДИ…
184 views
23 August 2013 - 14:14

7047Туркия Жумҳурияти Бош вазири Р.Т.Тоййиб Эрдоған “Ўлка ТВ”даги жонли эфирда кўзёшларини тутаолмади.

Жонли эфирда Мисрлик “Иҳвон” лидери Ал Билтажининг шаҳид бўлган қизи Асмонинг орқасидан ёзган мактуби ўқилганда, Эрдоған қаттиқ таъсирланди.

Мактубни кўз ёшлари билан тинглаган Эрдоған,  бунчалик таъсирланишига сабаб ўз фарзандларини эслагани эканини айтди.

Бу мактубни тинглаганимда,  қизим ақлимга келди.

Қизим ҳам бир кун кечқурун эшигимизга ёзув осганди.  “Ҳеч бўлмаса бир кечангни бизга ажрат” деган ёзув эди у.

У пайттлар даъвомиз (ғоямиз) учун югуриб-елаётган эдик.  Фарзандларимга вақт ажратолмагандим.

Асмога ёзилган бу мактубда ўз болаларимни кўрдим…

Мен шу онда бош вазир эмасман.  Бир ватандошман.  Умид қиламанки Асмонинг кисмати бизларга дарс бўлар.

Ҳудойим бирлик-баробарлигимизи доимий қилсин.  Орамизга нифоқ солувчиларга Оллоҳим йўл қўймасин.

Эрдоғанни йиглатган мактуб:

“Суюкли қизим ва қадрдон муаллимим!

Сенга алвидо демаяпман,  аксинча эртага кўришгунча,дейман. Бошинг тик, зулмга исён қилиб яшадинг. Бутун тўсиқларни рад этиб, ҳурриятга чексиз ошиқ бўлдинг.

Бу уммат, башариятда ҳақ этган ерини олабилсин, дея уни қайтадан тирилтирмоқ ва иншо этмоқ учун сассизча янги уфқлар изламоқдайдинг .

Сен тенгдошларинг қилган ишлари билан шуғулланмадинг.  Ҳар доим дарсларингда биринчи бўлсанг ҳам,  ўрганишга бўлган ташналигинг битмади.

Бу қисқа ҳаётда сенинг суҳбатингга тўяолмадим.  Вақтим бахтли бўлиш ва ўйнаб кулиш учунетарли  эмас эди.  “Рабиатул Адавиййя”  майдонида охирги марта кўришганимизда “сен биз билан бирга бўлсанг ҳам биздан айрисан” ,деб ситамингни ифода этгандинг.  Мен бўлсам сенга “бу ҳаёт бир-биримизга тўядиган қадар узун эмас.  Ота-бола, бир-биримизга тўяйлик, деб жаннатида бизга бир суҳбат имконини берсин, деб Оллоҳдан сўраб қоламан” , дегандим.

Сен шаҳид бўлишингдан икки кун аввал сени тушимда келинлик либосида кўрдим.

Сен бу дунёда қиёси йўқ бир гўзалликда эдинг.

Ёнимга сассиз ўтирганингда сендан “бу оқшом сенинг тўйингми?” деб сўрадим.

Сен эса “тўйим оқшом вақтида эмас, тушлик вақтида бўлади?” дегандинг.

Чоршанба куни тушлик вақти шаҳид бўлганлигинг хабари менга етиб келганида, сени  тушимда менга нима демоқчи бўлганлигингни тушуниб етгандим.

Оллоҳдан сени шаҳид бўлиб қабул этиши учун ёлвордим.

Сенинг шаходатинг бизни ҳақлилигимизи ва душманларимизнинг эса муртаднинг ўзи  эканлигига ишончимизни мустаҳкамлади.

Сўнги видолашишда ёнингда бўлолмаслигим,  сўнг бор кўролмаслигим,  пешонангдан сўнг бир бор ўпаолмаслигим ва сени жаноза номозингни ўқитаолиш шарафига муяссар бўлолмаслигим мени чуқуқ яралади.

Мени буларни бажо келтиришдан манъ этган ўлим ёки қоронғи зиндонлар қўрқуви эмас, йўлида жонингни фидо қилганинг даъвони давом эттирабилмак учун кураш эди.

Золимларга қарши бошинг тик келаркан, баттор ўқлар кўксинга санчилди ва руҳинг кўкларга кўтарилди.

Нақадар гўзал тарбия қилинган нафасинг бор эди.

Ишонаман, сен Оллоҳга берган сўзинга садоқатли қолдинг.

Оллоҳ ҳам сенга берган сўзига. Шунинг учундирки, шаҳодат шарбатини бизга эмас, сенга бахшида этти.

Сўнги сўзим,  суюкли қизим ва муаллимим!

Сенга алвидо демаяпман,  аксинча кўришгунча яхши кол,деяпман! .

Учрашувимиз – Пайғамбар ва саҳобалари билан бирликда – Ҳавзи Кавсарда бўлажак.

Сўнгсиз қувват ва ҳукмронлик соҳиби Оллоҳга яқин, Унинг назари тушган бир маконда.  Ҳеч қачон айрилмас бир шаклда, ниятимизнинг рўёбга ошганидаги бир учрашув.”