O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қилинган ҳеч бир яхшилик изсиз йўқолмайди

Қилинган ҳеч бир яхшилик изсиз йўқолмайди
144 views
07 December 2014 - 10:10

aidin-salihОйдин опам ҳақларида бир мақола ёзишни истагандим, лекин сира уддасидан чиқа олмаяпман. Сира ишонгим келмаяпти бу дунёни тарк этганларига, энди ҳеч қачон овозларини эшитмаслигимга.

Сўрайдиган саволларим, айтадиган гапларим, ўртоқлашадиган фикр-мулоҳазаларим кўп эди.

Жуда узоқ умр кўришларига шубҳа қилмасдим мен ғофил банда, ҳали вақтимиз бемалол, деб юраверибман xотиржам. Жуда кутилмаган зарба бўлди, ҳали-вери ўзимга келолмасам керак.

Ҳали-ҳануз, баъзан одамларнинг орасида, бир нималар ҳақида гаплашиб туриб, бирдан ўпкам тўлиб, ўзимни тутолмай йиғлаб юборяпман – бундай ҳолатни аввал ҳам бошдан кечиргандим – йигирма йил аввал, онам раҳматлик қазо қилганларида.

Лекин онам раҳматлик узоқ вақт бетоб ётгандилар, бўлажак жудоликка бир оз бўлса-да руҳан тайёр эдик. Ойдин опамнинг қазолари ҳақидаги ҳабар эса қўққисдан тушган тўқмоқ зарбидек гангитиб қўйди.

Менга қилган яҳшиликларининг юздан бирини бўлса-да қайтара оламан, деб умид қилардим. Ҳеч нима қайтара олмадим. Шуниси жуда алам қиляпти. Ҳасрат-надоматимнинг чеки йўқ. Энди фақат дуодамиз, фарзандларимга айтдим, “мен дунёдан ўтиб кетганимдан сўнг ҳам шу опамнинг ва яқинларининг ҳақига дуода бўлинглар ва шуни бола-чақаларингизга ҳам васият қилинглар”, деб.

Аллоҳ Сизларга сабр берсин.

Даниа Абдуллоҳ‎
Жидда, Саудия Арабистони