«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
ҚИЛИЧЛАР УЙҚУГА КЕТСА…
Қиличлар уйқуга кетганда
Уларни занг босар.
Қиличлар уйкуга кетганда
Туққан боламизнинг ҳаммаси жасур.
Сенинг мардлигингга шубҳа қиламан,
Ишонмайман мағрурлигингга.
Чунки сен биласан:
Агар қилич занглаган бўлса
Нафақат эгилган,
Эгилмаган бошни ҳам кесолмайди у.
1980
(159)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (103-саҳифа.)