O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қилмишига яраша жазо

Қилмишига яраша жазо
125 views
09 March 2018 - 7:26

ЭВРИЛ ТУРОН

ҚИЛМИШИГА ЯРАША ЖАЗО…
(мақоладан парча)

ГЕНЕРАЛ АЛМАТОВ

Қонхўр,порахўр генераллар калтабин Каримовни қўғирчоқ қилиб ўйнаб,мамлакатни қуллик,фоҳишабозлик ва айғоқчилик бозорига айлантирдилар.

Ўзбекистон бойлигини ўзлаштириш ,элни бор -будидан айириш,мухолифат ва онгли кишиларни йўқ этиш,халқни қўрқув ва аросатда сақлаш учун юртни уруш ҳолатига келтирдилар: портлатдилар,,ёқдилар,қамадилар,бадарға этдилар,ўлдирдилар,йўқлик гирдобига улоқтирдилар. Бу фожиа-Афғон,Ироқ,Сурия фожиаларидан кам эмас эди.

Биргина Андижоннинг ўзида чақолоқ,гўдак,бола,ёш,кекса…сон -саноқсиз бегуноҳ жонлар қирғин қилинди.Очликдан,хорликдан,зулмдан,ишсизликдан қанча-қанча йигит -қизлар мардикорликда нобуд бўлди,ўз жонларига қасд қилди,йўлларда,қамоқхоналарда ўлиб кетди.Буни ҳеч қачон ,ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди Ҳеч қачон,ҳеч нарса билан!!!

Ўзбекистон:
Қонга,
Ёлғонга ботирилди.

Ўзбекистон:
Туҳмат,
Корупция ботқоғига ботирилди.

Бу даҳшатли фожиалар бошида:

Каримов,

Иноятов,

Алматов,

Мустафоев,

Қодиров,

Ғуломов,

Шарифхўжаев каби генераллар ва йирик-йирик амалдорлар турадилар.

Бу рўйхатни юзлаб жаллодлар ва карчалонларнинг номлари билан узайтириш мумкин.

Ўзбекни қон қақшатган қўллари қон бу каслардаги чексиз-чегарасиз бойликка :

Минглаб завод,фабрикалар,

Электр станциялар,

Каналлар,

Сув омборлари,

Шаҳарлар…қуриш мумкин.

Миллион-милион танобдан

иборат бўш ётган ерларни ўзлаштириш мумкин.

Одамерларга,

Ҳаромерларга,

Элталарга шафқат қилиш -аждарҳога шафқат қилишдан минг марта ёмон.

Мен Шавкат Мирзиёевни илк президент бўлган кунидан бошлаб қўллаб келаяпман.

Ўз мақолаларим билан.

Ўзгартириб келаяпман.

Хориждаги элпарвар йўлдошларимнинг ҳам унга қарши фикрларини яхши томонга ўзгартириб келаяпман.Ўз мактуб,сўзларим билан.Президентнинг мақтовига лойиқ ишларини шарафлайман.Бироқ Тошкент,умуман,юртни портлатишда ,Андижон қирғинида бош-қош бўлган,Каримов салла ол деса,калла олган генерал Зокир Алматов ИИВ га қайта ишга келганини хайирли,деб билмайман.У Рустам Иноятовдан-да ,Шуҳрат Ғуломовдан-да хавфли.Онгли кишиларнинг фикрларича ,Алматовнинг ўмармаси Рустам Иноятовникидан-да,Шуҳрат Ғуломовникидан-да зиёд.Чексиз-чегарасиз ерлари ҳақида оғизларида гап…

Қанчадан-қанча диний-сиёсий маҳкумларнинг ўлимларига сабабчи«Жаслиқ»нинг очилиши Алматовнинг номи билан чамбарчас боғлиқ.

Алматовнинг кутилмаганда ИИВда пайдо бўлиши хосиятсиз ҳодиса.Мен билган одамларнинг ҳаммаси уни қоралаяпти.Алматов вазир пайтида ИИВ зиндонида 5 ой(қонун бўйича 15 кундан ортиқ ер остидаги изоляторда ўтириш мумкин эмас) ўтирганман.Менга,мен каби сиёсий ,диний маҳкумларга қарши даҳшатли қийноқларни қўллаган.Қанча ёшлар бу қонли ертўлада ўлдирилган,оёқ ,қўл,беллари синдирилган,жигар,талоқ,ўпкалари ишдан чиқарилган.

Генерал Алматовнинг дажжоллари бизни ,яна ўн минглаб ёзуқсизларни ашаддий туҳматлар билан қамоқда олганлар.Уй -жойларимизга ,иш хоналаримизга,

машиналаримизга,
чўнтакларимизга

Варақа ,
бомба,
гранат,
героин,
қирқма милтиқ,
Тўппончалар тиқишиб…

Шахсан менинг ишхонамга ( китоб жавонимга) героин,уйимга «Эрк» газетаси ва ёстиғимнинг остига револвер қўйган.

Сўнг ниқоблар кийган,тиш-тирноқларигача қуролланган (тўппонча,автомат,ханжарлар билан) бу ваҳшийлар прокрорнинг сангциясисиз(учта учтаъашинада келиб) мени қамоққа олишган.Бир мени эмас , ўн мингларни шундай туҳмат ва зўравонлик зўравонлик билан бўғовлашган.

Қамоқхоналарда диний,сиёсий тутқинларни қон қақшатган,ўлдирган,майиб,мажруҳ этган, оилаларини зор қақшатган ,бир бўлак нон нон илинжида ёт юртларга иш ахтариб кетишга кетишга мажбур этган кас худди шу Зокир Алматов ва унинг ялтоқлари бўлади.Улар Улар сабабли юрт қафасга айланган,кўча -кўйларда одамлар юришолмайдиган,ўзаро суҳбатлашолмайдиган майдиган бўлиб қолишган…

Минглаб мисоллардан бирини келтираман.2006 йилнинг кўкламида 36- сил касалликлар зонасидан 228 та маҳкумни Сталиннинг ўлим лагеридан юз чандон ёмон 46-зонага (икала зона ҳам Навоий шаҳрида жойлашган) олиб келиб синдирдилар.Бунга минглаб тутқинлар ( ўшанда 46-зонада 1500 ўринли жойда 5500 маҳкум битлаб ётарди) гувоҳ бўлдилар.Жумладан,мен ҳам.Шундан бир қанчаси ўлдирилди,мажруҳэтилди,бачча қилинди.Аниқ эсимда ,изаляторга олиб борувчи йўл 228 та тутқиннинг қони билан қорилди.Уларни пагонлар,лахмачлар,бесақоллар дубинка ,арматура,таёқларда уриб,тепиб,ШИЗО сари эмаклатиб бордилар.Буни биз тутқинлар темир тўсиқлар ортидан кўриб турдик.

Бу тўғрида мен,адашмасам,4-5 йил аввал «Кишанланган қалблар »номли эссемда аниқ далиллар билан фикримни баён этганман.

Вақти келади ,омон бўлсам, Алматов ҳақида муфассал ёзаман.

Ёшини яшаган,ошини ошаган Зокир Алматовнинг ИИВга келишида ,менимча ва менинг йўлдошларимнинг фикрларича бир сир бор…

Одамер, пораер генералларга нисбатан кескин чора кўраётган президент вақти,соати билан ўз сўзини айтади…

Алматовнинг етти юз пуштига етадиган ўмармаси ўз эгасига — халққа қайтарилади.Бошига генерал Ғуломовнинг куни солинади. Эл ва эл ойдинлари шу фикрдалар..

facebook.com