O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қиримда мактаб битирувчилари Россия мадҳияси ўрнига Украина мадҳиясини куйлашди

Қиримда мактаб битирувчилари Россия мадҳияси ўрнига Украина мадҳиясини куйлашди
162 views
02 June 2014 - 11:50

qrim maktab bitiruvchilari ukraina madhiyasiЯлта шаҳридаги мактаблардан биридаги охирги қўнғироқ тадбирида битирувчилар ўқув муассасаси раҳбарияти томонидан қўйилган Россия Федерацияси мадҳиясини тинглашни исташмади, деб ёзади “Украина сегодня: Finanso.net“.

Бунинг ўрнига улар Украина давлат мадҳиясини куйлашган. Дастлабки дақиқаларда мактаб ўқувчиларининг кайфиятлари бузилган. Бироқ бироздан кейин улар ўзларини қўлга олиб, қўлларини кўксига қўйганича Украина миллий мадҳиясини куйлашни бошлашган.

Бундан ташқари ўқувчилар бўйинларига украина байроғи тасвири тушиилган рўмолчаларни тақиб олишган.

ЎХҲ ахборот бўлими