Қирим республикаси бош вазир ўринбосари Ленур Ислямов ўрнига тайинланган Руслан Балбеков илгари саёҳат компанияси мулкини ўзлаштирганлиги учун судланган шахсдир. Бу ҳақда қирим-татарлари лидери, Украина халқ депутати Мустафо Жамил журналистларга маълум қилди, деб ёзади УНИАН.
“Ислямовни гўёки сиёсий ўйин қилганликда айблашди ва унинг ўрнига илгари ТEZ-Tour компаниясидан умумий қиймати 1,5 млн.га тенг гривна ўғирлагани учунўтириб чиққан қандайдир Рулан Бальбековни олиб келишди. Бу борада компания изоҳ талаб қилганида эса, Қирим прокуратураси – у жуда муҳим одам ва озод қилиниши лозим, дея жавоб берган”, – дейди Жамил.
“Бундан ташқари, бизда Бальбекнинг 2006 йилдаёқ қирим-татар халқини парчалаш мақсадида Россия ФСБ сига бириктирилганлиги тўғрисида маълумот бор”, – дея қўшимча қилади Мустафо Жамил.
Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Қирим республикаси парламенти Қирим Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи, Мажлисдан чиққан Ленур Ислямовни лавозимидан озод қилганди.
ЎХҲ ахборот бўлими



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Муҳаммад Солиҳ: Табрик
Шуҳрат Бобожон: Мустақилликдан севинган Даврон ҳақида
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”