Украина Олий Радасида Қиримни қайтариб олиш бўйича фракциялараро бирлашма ташкил қилинди. Бу ҳақда Украина телеканалида орқали “Петро Порошенко Блоки”дан сайланган халқ депутати – полковник Юлий Мамчур маълум қилди, деб хабар берди Блок матбуот хизмати.
“Ҳозирда тахминан 700-800 минг украиналик Қиримда яшайди. Уларнинг ҳаммаси ҳам россияпараст эмас. Улар Украина ҳақида хабардор бўлиб туришлари учун у ерга радио ва телевидения етиб бориши лозим. Ҳозирча бу мавжуд эмас. Бунинг учун ўша ерда яшовчи украиналикларнинг дунёқараши, фикрлаши учун курашиш керак”, – дейди Мамчур.
Мамчурнинг сўзларига кўра, Қиримни тинч йўл билан қайтариб олиш барча учун энг маъқул йўлдир. Бироқ “Қиримни куч билан қайтариб олиш ҳам истисно қилинмайди. У бизнинг ҳудуд”, – дейди полковник.
ЎХҲ ахборот бўлими