O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қирим татарлари Мустафо Жамилни она Ватани Қиримга олиб кириш учун чегара тўсинларини бузишди

Қирим татарлари Мустафо Жамилни она Ватани Қиримга олиб кириш учун чегара тўсинларини бузишди
167 views
03 May 2014 - 14:18

4Қирим татарлари Украинанинг Қирим билан чегарадош бўлган Армянск туманидаги Россия ҳарбийларининг тўсинларини бузиб ташлаб қирим татар халқи лидери, Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жамилни ярим орол ҳудудига олиб киришди. Бу ҳақда Мажлис матбуот котиби Лайло Муслимованинг маълумотга таяниб podrobnosti.ua хабар берди.

Айни дамда қирим-татарлари лидери Мустафо Жамил ва уни қуршаб олган минглаб қирим-татарлар қирим-россия чегара пунктига етиб келишган.

Олдинги икки қаторда Рефат Чубаров бошчилигидаги Мажлис аъзолари ва Қурултой делегатлари, уларнинг ортидан 5 мингдан ортиқ қирим-татарлари эргашиб келишган. Тўпланганлар “Миллат, Ватан, Қирим”, – деб ҳайқиришмоқда.

Лайло Муслимованинг айтишича, бугун эрталаб қирим-татарлари россия чегара назорат пости ҳудудига бостириб кириб чегаранинг нариги тарафида турган ўз етакчисини олқишлаб юриш қилганларидан сўнг россиялик чегарачилар ҳарбий техника (“Урал”лар ва “БТР”лар) ҳамда ҳарбий қалқонлар билан Қримга йўлни тўсиб қўйишган.

“Шу сабабли ҳам ҳудудга бостириб кирган ва ёнларида ҳужжатлари бўлмаган кўпгина қирим-татарлари бир томонда қолиб кетишди” – деб ёзади Мулимова ўз саҳифасида.

5

“Минглаб қирим-татарлари Мустафо Жамилни кўзларида ёш билан кутиб олишди ва унинг чегарадан ўтиши учун жонли йўлак ҳосил қилишди. У Украина чегарасини соғ-саломат кесиб ўтди, бироқ назорат постидан ҳали ўтгани йўқ”, – деб ёзишади “Евромайдон” гуруҳи гувоҳлари.

Журналистларга интервью бераркан Мустафо Жамил ўининг Қирим ҳудудига киришга рухсат беришлари ёки бермасликлари борасида амин эмаслигини айтган ва ўзининг Қирим ҳудудига кириши учун таъқиқ қўйилишини “рус демократияси ҳудуди” деб атаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра одамлар Жамил ҳақига дуо ўқишган, кўпчилик ўз қувончини яширмаган ва ҳатто баъзилар Хайтарма рақсига тушишни бошлаб юборилган.

Армянск чегара пости олдига ОМОН формасидаги 50 тача аскор киритилган ва улар пост олдида жонли девор ҳосил қилишган.

6

Армянск милиция бошқармаси бошлиғи тартибни сақлаш мақсадида минглаб қирим-татарларидан тўхтаиб қолинган. Ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимлари фақат Рефат Чубаров бошчилигидаги Мажлис аъзолари ва Қирим ҳукуматининг бош вазири ўринбосари Ленур Исломовдан иборат биргина машинанинг ўтишига рухсат беришган.
Қолган 5 мингдан зиёд қирим-татарлари Армянск чегара назорат постидан 50 метр наридаги трассада қолишган.

Эслатиб ўтамиз, 2 май куни Мустафо Жамилни паспорт назорат постида унга нисбатан таъқиқ қўйилганини айтиб Москвага киритишмаганди. У Москвадан авиарейс билан Симферополга учиши керак эди.

ЎХҲ ахборот бўлими