O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қирим-татарлари Қиримнинг мақомини ўзгартиришни талаб қилишди

Қирим-татарлари Қиримнинг мақомини ўзгартиришни талаб қилишди
141 views
18 May 2014 - 18:58

АСимферополда бўлиб ўтган намойиш якунида қирим-татарлари ярим орол мақомини ўзгартириш талаби билан резолюция қабул қилишди. Мазкур ҳужжат қирим-татарлари Мажлиси сайтида эълон қилинди.

Намойиш қатнашчилари Қиримни қирим-татар халқининг ҳақ-ҳуқуқлари тикланишини таъминланадиган миллий-ҳудудий муҳторият қилиш талабини илгари суришди.

“Биз Қирим Республикасига миллий-ҳудудий муҳторият мақомини бериш орқали қирим-татар халқининг ўз тарихий Ватани Қиримда ўз тақдирини ўзи белгилашга бўлган ажралмас ҳуқуқини талаб қиламиз”, – дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, қирим-татарлари умум миллий съезд – қурултой ва мажлис ўтказишни талаб қилишди.

Маълумки, 18 май, якшанба куни қирим халқлари депортация қилинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан қирим-татарлари жамоаси Симферополда намойиш ўтказишди. ОАВда берилган хабарларга кўра намойиш тинч ҳолатда бўлиб ўтган.

ЎХҲ ахборот бўлими