O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қирим тролейбусида

Қирим тролейбусида
23 views
13 March 2014 - 10:12

Симферопол ва Ялта йўналиши бўйича қатноқчи тролейбус йўли дунёдаги энг узун яни 96 км ташкил этувчи тролейбус йўли ҳисобланади.
Мен биринчи маротаба бу тролейбусга ўтирганимда жуда ҳам ҳайратланганман яни мен бу йўналиш тарихидан хабарим бўлмасдан шу тролейбусга чиқгандим. Одатда тролейбуслар шаҳарлар ичида хизмат кўрсатувчи транспорт воситаси ҳисолланади. Бу ерда эса бир неча шаҳарлар ўртасидаги транспорт воситасидир.
Бу троллейбус йўналишига чиқиб бирор манзилга боришни ўзи сизга катта бир кайфият бағишлайди яни сиз ҳеч бир ташвишсиз Қиримни гўзал табиятидан бахра оласиз шу йўналишда тоғ чўқиларидан ўтасиз ва ўрмонларни кўриб баъзи баъзида Қора денгизни кузатасиз.
Кеча бир дўстим скайп орқали сухбатлашиб туриб уч кун олдин бўлган бир воқеани сўзлаб бериб “мен ҳайронман биз энди қандай яшаймиз “деб хасрат қилиб қуйдагиларни сўйлаб қолди…..
-Симферопол-Ялта маршрути бўйича йўлга тушган тролейбусдаги йўловчилар беш ўн дақиқадан сўнг мобил телефонларида узоқ яқинларига телефон қилиб йўлга тушганликларини билдириб қўнғироқ қилдилар.
Мени ёнимда турган кўриниши славиян миллатига мансуб бўлган аёл ҳам бир оз тортиниб туриб сумкасидан мобил телефонини чиқариб олдинига смс ёзмоқчи бўлди сўнг эса негадир ёзганини ўчириб телефон қилишга қарор қилди.
Соф украин тилида онасига ўзини яхши етиб келганини ва ҳозир тролейбусга чиқганини айтди. Йўловчиларни ҳаммаси бирдан ёпасига унга қарашди тролёбус ичида сукунат чўкди.
Мени ортимда турган бир рус аёли “хей фашистка ты прекрати” деди. Бошқалар ҳам ҳар ҳил ҳақоратли сўзлар билан унга ташлана кетишди. У бечора бир ўзи йигирмадан ортиқ кишига бас келаолмай қолди.
Шу пайт олд қаторда ўтирган бир барваста кўринишидан татарлиги сезилиб турган йигит ўрнидан туриб тролейбус ҳайдовчисидан тролейбусни тўхтатишни талаб қилди. Ҳайдовчи ҳам ҳеч бир қаршиликсиз тролейбусни тўхтатди. Йигит ёнидан пичоқ чиқариб “ Нука все выходите я Кримский татарин это мой земля” деди. Ҳамма жим бўлиб унга қараб қолди унинг важохати жуда қўқинчи эди. Ҳеч ким унга юрак ютиб гапирмади. Йигит бир оз ҳаммага қараб туриб сўнг ҳайдовчига “ҳайда” деди. Ўзи жимгина ўз ўрнига бориб ўтирди . Йўловчилар миқ этмасдан қолишди. Йигит эса Алуштага келиб тролейбусдан тушиб қолди. У тушуб кетгандан сўнг аста секин шивир шивир бошланди.
Мени ёнимда турган украинча гапирган аёл ҳам мен билан бирга Ялтада тушдик. Бугун нохосдан яна шу аёлни учратиб қолдим у билан қўшни яшар эканмиз. Ўғлим билан уни қизи бир болалар боғчасида қатнар экан. Бугун У ўша куни тролейбусда телефонни шошиб ўчирмаганини ва тролейбусдаги сухбатни ҳаммасини эшитиб 76 ёшли онаси Инфакрт бўлиб шифохонага тушиб қолганини гапириб берди.

Дустназар Худайназар