Қирғизистонда ортиб бораётган сиёсий ва иқтисодий муаммолар мухолиф партияларни бирлашишига сабаб бўлди. 2 ҳафта аввал Кўлка ҳукумат қурган 3 мухолиф партиянинг лидерлари ўзларининг илк зиёратларини Туркияга амалга оширдилар. Халқнинг 95 фоизини бу бирликка ижобий қарашини таъкидлаган Кўлка ҳукумат Бош вазири Марат Имонқулов, “Туркиянинг FETÖ масаласидаги маслаҳат ва огоҳлантиришларини диққатга олиш лозим деб ўйлаймиз”, деди.
Қирғизистондаги мавжуд иқтисодий ва сиёсий муаммолар, мухолиф партияларни ҳаракатга кечирди. Қирғизистон президенти Олмосбек Отамбоевнинг бир муддат кўринмай қолгани ва ўлкадаги чуқурлашган инқироз натижасида 12 январ куни мухолиф 3 партиядан сиёсатчилар бирлашиб Кўлка ҳукумат қурилди. Октябр ойида бўлиб ўтадиган сайловлардан олдин ўз фаолиятини тезлаштирган Кўлка ҳукумат, илк зиёратини ҳам Туркияга амалга оширди.
FETÖ бизнинг ҳам душманимиз
Кўлка ҳукуматнинг Бош вазири деб эълон қилинган, Қирғизистон Хавфсизлик хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари, собиқ Миллий Хавфсизлик қўмитаси бошлиғи, Халқаро Терроризмга қарши кураш қўмитаси бошлиқ ўринбосари ва Тоза Қирғизистон партияси лидери генерал Марат Имонқулов, “Қирғизистонда юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликларнинг олдини олиш учун кураш олиб борамиз. Терроризмга қарши кураш устивор вазифамиз. FETÖ Туркияга ҳам бизга ҳам душмандир. Бизга катта зарар етказмасдан аввал олдини олишимиз лозим. Туркиянинг FETÖ масаласидаги маслаҳат ва огоҳлантиришларини диққатга олиш лозим деб ўйлаймиз”, деди.
Қон тўкилишига изн бермаймиз
Қатар ва Малайзиядаги собиқ Қирғизистон элчиси, Қирғизистоннинг “Эрк” партияси лидери ва Кўлка ҳукуматнинг Ташқи Ишлар вазири Турсунбой Бакир Улу эса Қирғизистоннинг учинчи инқилобни кўтаролмаслигини таъкидлаб, “Қирғиз халқига овозимизни эшиттирдик. Халқнинг 95 фоизи бизга ижобий боқмоқда. Қирғизистондаги барча этник гуруҳлар билан баробар ҳаракат қиламиз. Қўшниларимиз билан ҳам деворларни йиқишимиз лозим. Қирғизистоннинг Туркия билан муносабатларини ривожланишига ишонамиз. Янги сиёсатимизни бир миллат мафкураси устида қурамиз. Шимолий ва Жанубий Қирғизистоннинг вакиллари сифатида бирлаштик”, деди.
Саноатдаги ҳамкорликни ривожлантириш зарур
Қирғизистонда узоқ муддат мудофаа саноатига хизмат қилган заводларнинг бош директори бўлган, Кўлка ҳукуматнинг Саноат вазири Жорасул Абдураимов эса, “Тери, пояфзал, газлама борасида қўлимда 100 дан ортиқ лойиҳам бор. Қаерда қандай ишлар олиб бориш мумкин. Турк тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилишимиз лозим. Чунки саноат қанчалик кучли бўлса, шу даражада қудратли бўласан”, деди.
Кўлка ҳукуматнинг Транспорт вазири Нурқул Сулаймонов ҳам самарали механизмлар қуриш устида иш олиб бораётганликларини таъкидлади. Сулаймонов, “Қирғизистон фаолият бошланишини кутаяпти. Туркия ва қўшниларимиз билан бирлашишни истаймиз. Халқаро темирйўли лойиҳаси тўхтатилди. Эски Ипак йўли лойиҳаси Қирғизистон ва минтақа учун жуда фойдали бўлади. Бу кун тартибимиздаги биринчи масала бўлади”, деди.
Қардошлигимизга йўлбошчи бўлмоқда
Қирғизистон “Эрк” партияси лидери Турсунбой Бакир Улу Қирғизистон жўғрофий жойлашиши сабабидан турли сиёсий ва этник курашларга саҳна бўлиб келаётганини таъкидлади. “Қирғизистонда юз берган этник тўқнашувларнинг келиб чиқишида ташқи кучларнинг катта ҳиссаси бор. “қирғиз ўзбекни, ўзбек қирғизни ўлдирди” деган таассурот қолдириш учун ўзбекни ҳам қирғизни ҳам махаллий халқ қиёфасига бурканган ташқи кучларнинг агентлари ўлдиргани бугун бизга маълум. Қон-қардош халқларимизнинг бирлигини мухофаза этишни истаймиз. Туркистонда бу муқаддас бирликни, чинакам қардошликни ўрнатиш ниятидамиз. Туркистон халқларининг бирлиги учун бизга ўрнак бўлиб келаётган, Турк дунёси оқсоқолларидан Муҳаммад Солиҳнинг буюк хизматларини айтиб ўтмасам бўлмайди. Жанубий Қирғизистонда қирғиз ва ўзбекларнинг орасида чинакам қардошлик муносабатларининг янгидан иншо этилишида ҳам Муҳаммад Солиҳ биз билан бирга ўзбеклар ичидаги обрўсини ишга солиб, ўша дўстликни мустаҳкамлаш учун ғайрат кўрсатмоқда”, деди.
“Yeni Şafak” муҳбири Ҳамди Қўчўғли (Hamdi Koçoğlu)
Манба: yenisafak.com
Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди