Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олинган.
Аввалроқ қирғиз матбуоти Атамбаевнинг Бишкек яқинидаги – Қўй-Тошдаги уйига спецназ етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Атамбаев билан бирга унинг бир қанча тарафдори ва тан соқчилари Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаевлар ҳам қўлга олинган.
Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизмати расмий баёнотига кўра, сиёсатчини Бишкекда оммавий тартибсизликлар ташкил этиш жиноят иши доирасида қўлга олишган.
6 октябрга ўтар кечаси Бишкекдаги воқеалар вақтида Атамбаев қамоқдан озод қилинган эди.
Бишкекда фавқулодда ҳолат амалда, аммо намойишлар 10 октябр куни ҳам тинмаган.
Пойтахт марказий майдонини қуролли кучлар ҳарбийлари, милиция ва хавфсизлик кучлари қўриқламоқда.
Манба: ozodlik.org



ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида