Қирғизистон мустақил бўлгандан кейин ўтган 20 йилда мамлакат Конституцияси (Асосий Қонуни) 8 марта ўзгартирилган. (қаранг: centrasia.ru).Яъни, бу давлатда давлатнинг моҳияти, марказий ва маҳаллий ҳокимият тармоқларининг вазифалари қайта қайта кўриб чиқилган ва ўзгартирилган. Бошқа сўз билан айтганда Қирғизистон мустақил бўлгандан кейин давлат бўлиш даражасига тўлиқ чиқа олмаган. Қирғизистон халқининг, бу мамлакатдаги турли миллатлар вакилларининг, дин, сиёсат, иқтисодий ва ижтимоий тармоқларнинг жамиятдаги ўрни, уларни бошқариш қоидалари доимо ўзгариб турган.
Натижада мамлакатда ижтимоий барқарорлик сақлашнинг чора тадбирлари ишлаб чиқилмаган, миллатлараро тўқнашувлар ва ҳукуматларни ағдариш ҳоллари содир бўлган. Мамлакат иқтисоди таназзулга учраб, давлат бюджетининг катта қисми қарзлар эвазига тўлдириладиган ҳолга тушиб қолган. Хуллас, ўртага на давлат дейиладиган давлат, на халқ дейиладиган халқ, на ҳукумат дейиладиган ҳукумат чиқмаган. Бор йўғи Қирғизистон номи билан ўз ёғига ўзи қоврулиб ётган бир ҳудуд бор, холос…
Абдурраҳмон Муҳаммад