Қирғизистон ҳарбий суди биринчи инстанциянинг мамлакат собиқ президенти Қурманбек Бакиевни ва унинг укаси Жонибек Бакиевни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиш тўғрисидаги қарорини ўз кучида қолдирди. Улар 2010 йилнинг 7 апрелида қуролсиз халқни ёппасига қирғин қилишда айбдор деб топилган эди, деб эслатмоқда «Интерфакс».
Республика ҳарбий судига раислик қилувчи судья Нурлан Ашимбеков иккала Бакиев қотилликда, мансабини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилганини, улар умрбод қамоқ жазосига мол-мулкини мусодара қилиш билан ҳукм этилганини яна бир бор эълон қилди.
Бакиев, шунингдек, 2002 йилнинг 17 мартида, Қирғизистон бош вазири лавозимини эгаллаб турганида мамлакатда фавқулодда вазият жорий этганликда ҳамда 2006 йилда мухолиф сиёсатчи Омурбек Текебаевга қарши ноқонуний иш очганликда айбдор деб топилди.
Бакиевлардан ташқари, уларнинг шериклари, собиқ давлат мансабдорлари Дониёр Дунганов ва Нурлан Темирбоевлар 25 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Яна бир қатор жавобгарлар турли муддатли қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Қарорлар сиртдан қабул қилинди — Бакиевлар айни пайтда чет ўлкада қочқинликда бўлиб, ҳукмни ижро этиш имконияти йўқ.
Манба: daryo.uz




МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ