O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қирғизистон лицейларни ёпиш борасидаги Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига жавоб берди

Қирғизистон лицейларни ёпиш борасидаги Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига жавоб берди
174 views
27 July 2016 - 11:25

Mevlyut-CHavushoglu-300x175Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Човушўғлининг Қирғизистондаги турк лицейларини ёпишга чақиришини нотўғри деб ҳисоблашини айтган.

Матнда шундай дейилади:

“Биз Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг Қирғизистондаги баъзи таълим муассасалари фаолияти борасидаги баёнотини диққат билан ўрганиб чиқдик.

Туркия Республикаси Қирғизистон учун қардош мамлакатдир. Халқларимиз азалдан тарихий келиб чиқиш сабабидан яқин муносабатдалар.

Биз Турк расмийларининг хавотирларига тушуниш билан ёндашамиз. Аммо шу билан биргаликда эслатиб ўтамизки, Қирғизистон энг аввало ўзи учун нима ёмону нима яхшилигини тушунадиган ва ҳал қила оладиган мустақил, суверен давлатдир. Қайсидир мамлакатнинг Ташқи ишлар вазири бошқа бир давлатга у ёки бу ҳаракатни амалга оширишига ишора қилиши, яна бу ишорани қўрқитув ва ултиматум оҳангида айтишини нотўғри деб ҳисоблаймиз.

Ҳа, Қирғизистон Руспубликаси Ташқи ишлар вазирлиги Туркия тарафидан Қирғизистон ҳудудида фаолият юритувчи хусусий Турк таълим муассасалари борасида шундай мурожаатнома олди. Қирғиз тарафи ушбу мурожаатни диққат билан ўрганиб чиқади ва зарурият бўлса ўз вақтида ва керакли чораларни кўради. Муайян ҳуқуқий қоидалар мавжуд, тарафлар мажбурияти, бошқа масалалар. Лекин таъкидлаб ўтамизки, буларнинг барчаси фақатгина бизнинг давлатимизнинг ички ишларидир,” – дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввал Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Қирғизистон ҳукуматини Фатҳуллоҳ Гулан тарафдорларига қарши чоралар кўришга чақирган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими