Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига қараганда, сайлов участкаларидаги овозларни электрон санаш ускуналари номзодлар орасида Садир Жапаров олдинда бораётганини кўрсатмоқда.
Бишкек вақти билан соат 21 (Тошкент вақти билан соат20:00)даги кўрсаткичларда қайд этилишича, Садир Жапаровга 79 фоиз овоз берилган.
Президентлик сайловида иштирок этаётган 17 номзод орасида Адахан Мадумаров 6,60 фоиз, Бобуржон Тўлбоев 2, 31 фоиз, Миқтибек Арстанбек 1.66 фоиз, Абдил Сегизбаев – 1.46 фоиз, Имамидин Ташов 1.19 фоиз овоз олган. Қолган номзодлар олган овозлар сони 1 фоиздан кам.
Қирғизистонда 10 январь куни аҳоли мамлакат бошқарув тизими учун ҳам овоз берди. Электрон ҳисоблаш маълумотларига қараганлда, сайловчиларнинг 81 фоизи президентлик бошқарув, 10,78 фоизи парламент бошқаруви учун овоз берган. 4,41 фоиз сайловчи бошқарувнинг ҳар икки тури учун қарши овоз берди.
Электрон ҳисоблаш натижалари ҳали якунланган эмас. Бундан ташқари овозларни қўлда санаш жараёни ҳам бўлади.
Хабарларда айтилишича, соат 18га қадар 3 миллион 563 минг 574 сайловчидан 33 фоизи овоз берган.
Манба: ozodlik.org



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?