O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қирғизистон: Ўзбекистоннинг аёвсиз газ блокадаси. Душманлар ҳам бундай йўл тутмайди. (видео)

Қирғизистон: Ўзбекистоннинг аёвсиз газ блокадаси. Душманлар ҳам бундай йўл тутмайди. (видео)
373 views
17 June 2014 - 10:57

13790498511Икки ойдирки Қирғизистон жануби газсиз қолмоқда. Ўзбекистон зангори ёқилғи етказиб беришни тўхтатиб қўйганидан бери бунинг расмий сабабларини очиқлаганича йўқ. Қирғизистон ҳукумати ва “Қирғизгаз”нинг вазиятни ҳал қилиш борасидаги урунишларига қарамасдан ўзбек томони мамлакат жанубига газ узатишни тўхтатиб қўйиб ҳамон жимликни сақламоқда.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Хитой Халқ Республикасига расмий сафари олдидан журналистларнинг газ бўйича вазият билан боғлиқ саволларига жавоб бераркан, мамлакат жанубига газ етказиб бериш масаласининг назоратда эканини таъкидлайди.

“Мен бироз сабр қилишимиз керак деб ўйлайман ва жанубда газ албатта бўлади. Биз ишончга сазовор бўлмаган ҳамкор билан алоқани узиб тўғри қиганимизга яна бир бора амин бўлмоқдамиз. Агар ушбу вазият бундан бир неча йил олдин газ етказиб бериш бўйича муқобил йўқ пайтида содир бўлганида, нафақат Ўш, балки бутун Қирғизистон зангори оловсиз қолган бўларди. Буни тушуниш керак. Очиқ гапираман: Биз чегара масаласида муаммоларимиз бор бўлган давлатларга қарам бўлиб қолмаслигимиз керак. Шунинг учун ҳам баъзида кейинчалик мамлакатимиз ютуғи учун бир неча ой сабр қилган маъқул”, – дейди Қирғизистон президенти.

Қирғизистон президентининг ишончга сазовор бўлмаган ҳамкор ва яқин вақт ичида россия газини барқарор етказиб бериш истиқболлари борасидаги фикрлари экспертлар тарафидан ҳам маъқулланади.

Искандар Шаршеев: “Очиғини айтадиган бўлсак, демаркация ва делимитация масаласи ҳамда сувни капиталлаштириш ва Ўзбекистонга сотиш ёки газга алмаштириш масалалари ҳам бўлмагунича биз тортишадиган ҳолатда эмасмиз. Мазкур масалалар бўйича бирор келишувга эришилмас экан, табиийки Ўзбекистонга бўлган ҳар қандай қарамлик биз учун салбий ҳолатдир”.

Шерадил Бактигулов: “Гап шундаки Қирғизистон газ етказиб бериш масаласига иқтисодий масала – Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги газ савдоси сифатида ёндашиб келди. Ўзбекистон эса газ етказиб бериш масаласига ҳар доим сиёсий нуқтаи назардан ёндашган, шунчаки газ савдоси сифатида қарамаган. Табиийки газ етказиб бериш масаласини ҳам Ўзтрансгаз ҳал қила олмайди. Шу сабабли ҳам Ўзтрансгаз қарорларини ва уни бошқарадиганлар тарафидан қабул қилинадиган қарорларни ўзаро фарқлаш лозим”.

(Видеоматериал мустақил журналист Қудрат Бобожон томонидан тайёрланди)

ЎХҲ ахборот бўлими