Бироз аввал Фарғонадан қўнғироқ қилиб, Қадамжой-Сўх ва Қадамжой-Шоҳимардон трассаси бўйлаб Қирғизистон чегарачилари, божхона ва йўл патрул хизмати ходимлари томонидан зўравонликлар давом этаётгани ҳақда хабар беришди.
Айтишларича, қирғиз чегарачилари меҳмонга, тўйга ёки бошқа ишлар билан кетаётган ҳар бир Ўзбекистон фуқароларидан, шунингдек оиласи билан Фарғона шаҳрига кетаётган ҳар бир такси ва шахсий автомобил ҳайдовчиларидан пул талаб қилишаётган экан.
Аммо Фарғонага кетаётган Қирғизистон фуқароларини ҳеч ким тўхтатмаяпти ва улардан пул талаб қилмаяпти.
Буни қандай тушиниш керак?
Зўравонликни тўхтатинг жаноб Қирғизистон республикасининг чегарачилари, божхона ва йўл патрул хизмати ходимлари!
Менинг Бишкеклик ҳамкасбларим ҳам Қадамжойга келишга ва барчасини ўз кўзлари билан кўриб, ишонч ҳосил қилишга ваъда беришган эди. Аммо улар ҳам негадир кечикишмоқда.
Мирасрори Фарғонӣ