O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қирғиз ўзбеклари – иккинчи даражали фуқаролардир

Қирғиз ўзбеклари – иккинчи даражали фуқаролардир
29 views
13 June 2017 - 1:04

(Суратда: Атамбаев ва Бабанов…)

Расмий оптимизмга қарамай Қирғизистоннинг жанубий ҳудудлари миллатлараро келишувдан жуда узоқда. Ҳукуматнинг бу масаладаги сустлиги натижасида этник ўзбекларни айирмачиликка учрашининг давом этиши Қирғизистонда янги низолар келиб чиқиш таҳдидини оширмоқда.

Жалолобод вилоятида унвонли миллат вакиллари деярли очиқчасига кам сонли ўзбеклар ҳуқуқини бузишмоқда. Бу ҳолат одатдагидай майда нарсалардан бошланади. Масалан шундай бир киши поликлиникага келади, у ердаги врачлар, ҳамширалар ва бошқа ҳодимлар – барчаси қирғизлар. Ва бу ҳолат туфайли нафақат бир сифатли даволаш хизматига, балки оддий ҳамдардликка ҳам умид қилолмайди. Кўп йиллар аввал маҳаллий бир сиёсатчи айтганидек, ўзбекларга бу ерда улар меҳмон, қирғизлар эса мезбон эканлигини дарров билдириб қўйишади.

Бу ҳолат нимада акс этади? Деярли ҳар бир қадамда кузатиш мумкин. Масалан, Жалолобод вилоятининг тиббиёт муассаларида ўзбек миллатига мансуб беморларга дори-дармонлар, уларнинг ҳақиқий баҳосидан жуда ҳам қиммат бўлган алоҳида нархларда сотилади.

Агарда беморга даволаниш лозим бўлса, у ҳолда у бепул ҳизматга умид қилмаса ҳам бўлади – қирғиз-врачлар бундай беморларни дарров хусусий клиникаларга жўнатиб юборишади. Бу ерларда даволанишни эса фақатгина ўзига тўқ фуқаролар чўнтагигина кўтариши мумкин – ахир биргина шифохона ётоғи учун кунлик тўлов ҳақи 1000 сўмга етади, яна бундан ташқари дори-дармонлар, муолажарлар ва бошқа эҳтиёжлар учун тўловлар ҳам бор.

Кўпчилик ўзбеклар, дунёдаги барча нарсани сўка-сўка ва лаънатлаб, касаллик шундай ҳам ўтиб кетади, дея умид қилиб, ўз-ўзини даволашга мажбур бўлишади.

Халқ таълим тизимида ҳам аҳвол бундан яхши эмас. Вилоят ҳокимиятлари фақатгина кўз учун гўёки таълим ҳамма учун очиқ ва бепулдек тутишади ўзларини. Аслида эса айнан ўзбек диаспораси мактабларда она тилларида ўқиш имкониятидан маҳрум қилинган.

Шунга қарамай, ўзбек мактабларини камайтириш ва уларни рус тилидаги таълимга кўчириш, ёки икки тиллик таълимга ўзгартириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Малакали ўзбек ўқитувчиларига турли фанларни рус тилида ўқитишни давом эттириш таклиф қилинаяпти, рад қилиш ҳолатларида эса нафақага чиқишлари ёки бошқа иш қидиришлари талаб қилинмоқда.

Ўзбек ва тожик тилларидаги таълим олиш мактабларни камайтириш тарафдори сифатида кўпроқ «Республика – Ата-Журт» фракцияси лидери Омурбек Бабанов фаол чиқиш қилмоқда. У ва унинг тарафдорлари мамлакатнинг жанубий ҳудудларига сафарлари давомида миллатчилик баёнотлари қилишади, хусусан тотал қирғизлашув ва ўзбекларни барча фаолият доираларидан сиқиб чиқариш тарафини олишади.

Буларнинг барчаси ХХ асрнинг 30-йилларида Германиядаги яҳудийларга бўлган муносабатни эслатади. Ҳали ҳам Худога шукур, концлагер ва газ камераларигача бормади вазият.

Аммо, агарда ўзбекларни нуфузли сиёсатчилар ҳам (Омурбек Бабанов эса президентлик лавозими учун курашдаги асосий номзодлардан бири) иккинчи даражали одамлар деб ҳисоблашса, бу кунларнинг келишига кўп қолдимикан?!

Гулмира Курманбекова

Манба: dunyouzbeklari.com

Рус тилидан ЎХҲ таҳририяти таржимаси