O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қиш

Қиш
235 views
07 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

    ҚИШ

Идрок тиниб кетар кўз каби
Рад ҳам оқ бунда, зид ҳам оқ.
Айни қишда юракка жабр
Гулдай очилишни истамоқ.

Дунё боқар юзини босиб
Совуқ шишасига кўзларнинг:
«Танаффус» тахтачагин очиб
Қайга кетиб қолди гўзаллик?

Турналарни – устидан ўтган –
Дарахт аллақачон санади.
Менинг лабларим-чи, унутган
Видо олди ўпиш санъатин.

Мен кечаги йиртиб ташлаган
Умидларим тераман фақат.

1976

 

(111)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (71-саҳифа.)

(давоми бор)