ҚИЁМАТДА
Ундан фармон бўлса ҳеч бир чора йўқ,
Ингичка узилиб, йўғон чўзилар,
Оғочлар инграюб, осмон дод чекиб,
Тақдирлар терс келиб, йўллар бузилар.
Банданинг бандага келмайди раҳми,
Оқилларнинг етмас алифга фаҳми,
Таниб бўлмай қолар гадоми, шоҳми,
Юракдан ўт кетар, кўзлар сузилар.
Динсизнинг уруғи қалашиб ётар,
Жасадни қабрлар чиқариб отар,
Кулиб чиққан қуёш қон йиғлаб ботар,
Қуриган дарёлар тошар, узилар.
Диёнадсиз яшар Расул уммати,
Йигитлардан қочар Ҳотам ҳиммати,
Фоҳиша бош бўлар, ошар қиммати,
Қароқчига ҳамдам бўлар қозилар.
Бандаси Аллоҳни чиқарар ёддан,
Жоҳиллар тушмайди ўлмаса отдан,
Бир даврон келадур қадим аждоддан –
Тул дунё ҳар сафар тўзар, тузилар.
1993 й.
Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби,
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил