O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ҚИЁМАТ

ҚИЁМАТ
19 views
24 November 2013 - 11:09

hay

Қиёмат яқинлаб қолгани аён,

Аёллар эрларнинг либосин киймиш,

Аврату, ҳаёнинг кўчасин топтаб

Хатто майин бўлиб сўзламай қўймиш.

Расулуллоҳ бир кун қўрқиб сўзлаган

Кунлар бошимизда турибди қаранг.

Атрофнинг ялонғоч турган ҳолига

Кўтарамиз хатто бошимиз аранг.

Туянинг ўркачин тасвирлаб гўё

Жаннатнинг ҳидидан воз кечган аёл

Наҳот умри бўйи вақт топиб бир тун

Ўзига бир бора бермаган савол:

«Ҳой, мен ким ўзи, жинсим не эрур,

Ярашарми менга шу ёвуз хилқат?

Аёллик либосин бир четга отиб

Асл гўзалликдан айрилдим фақат,

Боламнинг нигоҳи менга ёвқараш,

Эримнинг кўнглида йўқолган хоҳиш.

Мен қанча уринмай, аслимдан шунча

Узоқлашиб кетдим, тингандек товуш…

Овозим эркакча, юришим ғалат,

Шимнинг ўртасида йиғлайди ҳаё.

Ажабо, шунчалар хорлик бўлурми,

Тубанлик бўлурми, дўстлар, ажабо?».

Аёлнинг кўнглида инсофи бўлса,

Ушбу саволларни берарди бир тун,

Ҳеч қурса ўзидан қочиб борётган

Ўғиллари учун, қизлари учун…

Афсус, ушбу ҳолга фақат аёлмас,

Балки ерларнинг ҳам айблари мавжуд.

Рашк ўтин ўчиргач зино-ю фаҳш-ла,

Даюслик касбига кўрар тараддуд.

Нардадан бошини кўтара олмай,

Аёлларга турмуш юклаган қопин

Одамдан яхшилик кўрмоқчиларга

Айтурмиз олимлар қилган хитобин:

«Улар ўзларини эркак десалар,

Дунёда энг катта бўлурлар каззоб.

Чунки никоҳ куни берган аҳдига

Қилмишлар ҳиёнат, беролмай жавоб.

Уларда мағрурлик асли йўқ хислат,

Уларни иймон ҳам айламиш халос.

Уларнинг эгнидан жой олган кўйлак

Фақатгина ташқи кўриниш, холос.

Ҳайхот, бу дунёнинг иши терс бўлди,

Яхшилар кўнгилдан йиғлаб ўтмишлар.

Аёлин кўчага қўйганлар бугун

Эртага болага кўкрак тутмишлар.

Хали бу кетишда вазифалар ҳам

Ўзгарарми аёл, ер насли учун,

Гўёки қуёшнинг тунда чиқиши,

Ойнинг отиши-ла очилади кун…

Йўқ дўстлар, иймон бор, ишонч бор екан,

Бунга йўл қўйилмас ҳеч қачон, ҳеч вақт.

Ҳар ким ўз фитрати, ўз табиати

Амрига биноан яшамоқлик – бахт».

Ҳадисдан оддий бир хулосам шулки,

Кўр қилар бу кўзни қамаштирганлар.

Аслида қиёмат кунин тезлатар

Ана ўшандай жинс алмаштирганлар.

Хайрулло Ҳамидов