Қозоғистон аҳолиси Ўзбекистон аҳолисидан анчагина кам бўлишига қарамай, масжидлар сони қўшни давлатдагидан кўпроқ.
Бу ҳақда қозоғистонлик мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклаган Дин ишлари бўйича агентлик раиси Қайрат Лама Шариф маълум қилди.
Айни пайтда Қозоғистонда 2228 та масжид рўйхатдан ўтган. Ўзбекистонда бу рақам 2050, Озарбайжонда 1700, Қирғизистонда 2200, Туркманистонда эса 400 тани ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрелидаги расмий маълумотга биноан Ўзбекистонда 29,637 миллион аҳоли истиқомат қилади. Қозоғистон Статистика агентлиги эса 2012 йилнинг 1 мартида мамлакат аҳолиси 16,718 минг эканини маълум қилган.