O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қозоғистонлик ва Озарбайжонлик турклар ҳам Украина учун жанг қилишни исташмоқда

Қозоғистонлик ва Озарбайжонлик турклар ҳам Украина учун жанг қилишни исташмоқда
171 views
22 August 2014 - 20:28

5

Украина фуқаролари билан бир қаторда Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари ҳам Украинанинг жанубий-шарқида террорчиларга қарши жанг қилишни исташмоқда. Бу ҳақда Қирим хабар агентлиги хабар тарқатди.

Қозоғистонлик ва Озарбайжонлик фаоллар халқаро кўнгиллилар бирлиги тузишмоқчи. Фаоллар Украина президентига бу ҳақда мурожаатнома юборишганини ва террорчиликка қарши амалиётлар олиб борилаётган минтақага бориш учун расмий рухсат кутишаётганини билдиришди, деб ёзади агентлик.

Ҳорижлик кўнгиллилардан ташкил топган бирликнинг таъсисчиларидан бўлган Қозоғистон демократик муҳолифати вакили Ойдўст Содиқов – “Бирлик асосан ҳорижий давлатлар фуқароларидан ташкил топмоқда, чунки бу давлатларда жараён (Украинага ёрдам) узоқ чўзилмоқда. Бунинг фақатгина Украина уруши эмаслигини ҳамма билади. Бу Россиянинг империялик хирсларига боғлиқ бўлган ва барча давлатларга таълуқли бўлган бир мавзу”, – дейди.

Бирликнинг ташкил қилиниши билан боғлиқ мурожаатноманинг Украина президентига юборилганини таъкидлаган Украина Озарбайжонликлар Конгресси раиси Ҳагоний Хусаинов, “Мудофаа бўлимига мурожаат қилганмиз, бироқ бу бир расмий жараёндир. Миллий гвардия уюшмаси бор, бундан ташқари президентнинг партизан ҳаракатлари ташкил қилиш билан боғлиқ буйруғи бор. Украина бош қўмондонининг буйруғисиз бу ерга ҳеч ким чақирилмайди”, – дея таъкидлайди.

ЎХҲ ахборот бўлими