Кузатувчиларнинг айтишича, Ислом дини ҳеч қачон қозоқларнинг тарихида бугунги каби кенг тарқалмаган экан. Қуйида биз бир қисмини изоҳлаб ўтадиган мақолада бу ҳақда сўз юритилади ва унда мамлакатдаги мусулмонларнинг аҳволи ва турли фаолиятлари ҳақида сўз юритилади. (centrasia.ru)
Хусусан мақолада, Қозоғистондаги “Мусылман” нашриёти ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилади:
“Энди ““Мусылман” нашриёти ҳақида атрофича тўхталайлик. Мақола муаллифининг айтишича, бу нашриёт раҳбари Қайрат Исо Ислом дини ҳақида китоблар нашр қила бошлаганда бир неча мақсадларни кўзлаган. Биринчидан, у китобларни бирин кетин нашр қилиш орқали мусулмонларга таъсир қилишни умид қилган. Китоблардан ҳар бири, агар улар нашр қилинган вақт эътиборга олинадиган бўлса, ҳар бир шахснинг “соф Исломга” амал қилишига ёрдам беришга қаратилган. Иккинчидан, ҳар бир китоб, оддий мусулмонларга таъсир қилиш билан Қозоғистон мусулмонлари жамоатларининг аҳволини ўнглашга ва умуман “Мусылман” нашриётининг бу жамоатларга таъсирини кучайтириш учун нашр қилинган.
“Мусылман” нашриётининг илк китоблари инсонларнинг эътиборини Ислом динига қаратишга, “соф Исломнинг” моҳияти ва унинг кўпчилик қозоқларнинг ҳаётида ўрин олган исломдан фарқини кўрсатишга қаратилганди. Албатта, “Мусылман” обрўли нашриёти эканлиги ва у нашр қилган китоблар динни ўрганишда ҳақиқий манба эканлигини кўрсатиш ҳам муҳим ҳисобланади. Ҳозирги кунда бу нашриёт дин ҳақида умумий мавзудаги китоблар нашр қилиш ўрнига Қозоғистон мусулмонлари жамоатларини ўзаро иттифоққа чақирадиган, мамлакат ҳаётида кузатилаётган долзарб муоммаларни ёритадиган китобларни нашр қилмоқда…”
Ушбу далиллар қўшни Қозоғистонда бутун ижтимоий соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам Ўзбекистонга қараганда маълум эркинликлар мавжудлигига далил бўла олади.
Фурқатбек