O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қозоғистон президенти туркий тилда сўзлашувчи давлатларга умумий телеканал яратишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти туркий тилда сўзлашувчи давлатларга умумий телеканал яратишни таклиф қилди
24 views
06 June 2014 - 14:48

telekanalҚозоғистон президенти туркий тилда сўзлашувчи давлатларга дунё тилларида кўрсатувлар олиб бориладиган умумий телеканал яратишни таклиф қилди. Ушбу таклиф Нурсултон Назарбоев томонидан 5 июнь куни Бодрум шаҳрида бўлиб ўтаётган туркий тилда сўзлашувчи давлатлар Кенгашининг тўртинчи Саммитида янгради, деб хабар берди kazinform.kz.

Давлат раҳбарлари халқаро спутниклар ёрдамидаинглиз, рус ва турк тилларидаги телевизион дастурларни эфирга узатишни ташкиллаштиришнинг муҳимлигини қайд этишди.

“Агар биз “Ал Жазира”, ёки “ББС” каби дунё каналини ярата олсак, бу турк меросини тарғиб қилишда катта ижобий роль ўйнаган бўларди”, – дейди Назарбоев.

ЎХҲ ахборот бўлими