O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қопларга жойланган пуллар (фото)

Қопларга жойланган пуллар (фото)
23 views
09 August 2014 - 14:21

5Бир неча кундирки республиканинг турли жойларидаги автосалонлар миллий авто учун шартномалар тарқата бошлагандан бери ўзбекистонликларнинг ичига ғулғула тушган. Интернет тармоғидаги турли нашрлар автосалонлар олдида минглаб одамдан иборат навбатнинг юзага келгани-ю улар ўртасидаги бақир-чақир ва жанжаллардан тортиб одамларнинг автомобил талвасасига тушганлиги ҳақида расмлар билан давомли маълумот бериб борилмоқда.

Бироқ бу сафар эътиборимизни тортган нарса автосалонлар эшиги олдида юзага келган узундан узоқ навбат ёки ўзаро навбат талашган жанжал ҳам эмас, балки машина олиш орзусида бўлган одамларнинг пулларини бир қоп буғдой ёки картошка сингари қопларга солиб олиб келгани бўлди. Аслида бу бир пайтлар экинларга сепиладиган дориларни солиш учун ишлаб чиқарилган полимер қоплар пулларни ҳам жуда ишончли сақлайди. Лекин бу ерда гап Ўзбекистонда миллий валютага бирор бир йирик харид амалга оширилганда қандай манзаранинг юзага келиши ҳақида бормоқда.

Кўпчиликнинг ҳаёлидан, автомобил – бу йирик эмас, балки жуда йирик харид ҳисобланади, шунинг учун ҳам бундай манзара бўлиши табиий ҳол – деган фикр ўтиши мумкин. Шундай деб ҳисоблаганимизда ҳам бирор бир Оврўпа давлатида машина харид қилаётган одамларнинг қопларда пул кўтариб юришини тасаввур қила олсизми? Демак бу ерда калаванинг учи бизни яна бошқа томонга – банк-молия ва кредит тизими сари етаклайди. Бироқ бу фуқароларнинг нақд пулда харид қилиш ҳуқуқлари чекланишини англатмайди албатта. Шундай бўлган тақдирда ҳам машина сотиб олмоқчи бўлган бир оврўпалик автосалонга бир тахлам пулни чўнтагига солиб бориши кифоя қилади.

Демак яна айланиб ўзбек миллий валютаси бўлган сўмнинг қадрсизланишига қайтиб келдик. Бу ҳақда расмий маълумотлар эса ҳар йили мамлакатлаги инфляция даражаси «кутилган кўрсаткичлардан» ошмаганини таъкидлашдан чарчамайди.

Бир вақтлар муомалада бўлган 1, 3, 5 бирликларини ташкил қилувчи ўзбек сўмларининг мавжудлигини кўпчилик унутиб юборишган, «тийин» деб аталадиган майда чақалар ҳақида эса фақат ёши улуғроқ авлод вакиллари эслай олишса керак. Ҳудди ҳазилга ўхшаб туюлса ҳам, бироқ амалга киритилган 1994 йилдан бери Ўзбекистон миллий валютаси 517 баробар қадрсизланган.

Шундай экан, аслида кўпгина соҳа ишчи ва хизматчиларининг маоши 200 доллардан ошмайдиган Ўзбекистонда инфляция даражасининг доимий назоратда эканлиги ва сўнги уч йил мобайнида ЯИМнинг 8 фоиз ўсишидан иборатлиги ҳақидаги ҳисоботлар беҳаёликдан бошқа нарса эмас.

4

5

6

7

ЎХҲ ахборот бўлими