O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қорасувда Рашод қорига суиқасд тайёрлаган шахснинг Ўзбекистон МХХ ходими экани аниқланди

Қорасувда Рашод қорига суиқасд тайёрлаган шахснинг Ўзбекистон МХХ ходими экани аниқланди
24 views
17 May 2014 - 15:32

rashod qoriga uyushtirilgan suiqasdchi SNB ekanЎш вилоятининг Қорасув шаҳрида Рашод қори Камоловга суиқасд қилиш ҳозирлашда гумон қилиб қўлган олинган шахснинг Ўзбекистон махсус хизматлари вакили эканлиги аниқланди, деб ёзади “24.kg” ахборот агентлиги. Бу ҳақда агентликка куч ишлатар тизимлардаги манба маълумот берган.

Олдин хабар берилганидек, 27 апрел куни соат тахминан 00:00 да Ўш вилоятининг Қорасув шаҳридаги кафелардан бирининг ёнида милиция ходимлари маст ҳолдаги бир шахсни қўлга олишганди. Қўлга олиш вақтида у милиция ходимларига пичоқ билан таҳдид қилган ва қаршилик кўрсатган. Бироқ, милиция ходимлари уни қўлга олишга муваффақ бўлишган. Тинтув пайтида унинг ёнидан ўқлари билан бирга Макаров тўппончаси топилган. Бундан ташқари қўлга олинган шахс яшириб қўйган ТТ тўппончасини ҳам милицияга топширган.

Кейинроқ қайд қилинишича, мазкур шахс Қирғизистон махсус хизматларига топширилган. Бунга сабаб сўроқ пайтида у ўзининг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходими эканлигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, у маҳаллий масжидлардан бирининг имоми Рашод Камоловга қарши суиқасд тайёрлаган.
Маълум бўлишича, қўлга олинган шахснинг кимлиги аниқланган. У 37 Б.А. бўлиб, Тошкент вилоятида яшаган. Илгари Ўзбекистон ИИВ ОМОН ходими бўлган.

Қирғизистон махсус хизматлари идорасининг билдиришича, мазкур шахснинг Ўзбекистон МХХ ходими эканини тасдиқлайдиган расмий ҳужжатлар ҳозирча йўқ.
Ҳозирда унга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг 241 – “Ноқонуний қурол олиб юриш”, 346 – “Давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш” ҳамда 27-97- “Одам ўлдиришга суиқасд қилиш” каби моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

ЎХҲ ахборот бўлими