O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қотиллар қидирилмоқда. Бош қотил маълум.

Қотиллар қидирилмоқда. Бош қотил маълум.
402 views
18 July 2012 - 10:46

Ўзбекистонлик машҳур имом Обидхон қори Назаровга қилинган суиқасд бўйича бош ва ижрочи қотиллар қидирилмоқда. Ижрочи қотил имомга ўқ узиб, унга оғир жароҳат етказгандан кейин Швеция давлатини тарк қилган. Бу қотилнинг исми Юрий Жуковский, рус миллатига мансуб, 30-40 ёшлар орасида эканлиги тахмин қилинмоқда. Швеция хавфсизлик хизмати ходимлари ижрочи қотилнинг ўз мамлакатларидаги дўконлардан биридаги видеожиҳозига туширилган расмига эгалар.

Шу кунларда бу қотил билан ҳамкорликда гумон қилинган эр-хотин Баҳодир Пўлатов ҳамда Нодира Аминовалар устидан суд жараёни давом этмоқда. Қотил қуролланган бўлиши ва ўзини қидираётганларга нисбатан қурол қўлланиши мумкин. Уни кўрганларнинг яшаётган жойидаги маҳаллий хавфсизлик хизматлари идроларига шошилинч хабар беришлари лозим бўлади.

Бу суиқасд бўйича бош қотилнинг исми – Ислом Каримовдир. У 1938 йилда Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида туғилган. Узоқ йиллар бу мамлакатда турли мансабларда ишлаган. 1989 йилдан бери Ўзбекистон Комунистик Партиясининг Биринчи Секратари ва 1991 йилдан бери Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимида ишлайди. Бу бош қотил узоқ йиллардан бери Ўзбекистонда турли террористик жиноятларни содир қилиб келмоқда. Жумладан, Бош қотил Ислом Каримов Ўзбекистонлик минглаб бегуноҳ инсонларни қамоқхоналарда қийноққа солиш ва ўлдириш, Абдулла Ўтаев ва Абдували Қори Мирзаевларнинг МХХ тарафидан ўғирлаб кетиш каби жиноятларга бошчилик қилган.

Яна бу қотил 1999 йилда Тошкентдаги террористик портлашлар ва 2005 йилда Андижон қатлиомини амалга оширган. Бош қотилнинг юзи тиришиқ, сочи оқ, доимо қовоғини уйиб юради. Бу қотилнинг доимий яшаш жойи Тошкент шаҳри яқинидаги  Оқсарой маконидир. У ўзини қўрийдиган махсус ҳарбий қисмга эгадир. Шунинг учун ҳам уни бевосита қўлга олиш имконсиздир. Унинг жазоланиши истаганлар халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва инсониятга қарши жиноят қилган қотилларни жазолашга мутахассислашган халқаро маҳкамаларга мурожаат қилишлари лозим бўлади.

Ўзбекистондаги диктатура режимининг жиноятларини ошкор қилувчи жамоатчилик ташкилоти