Туркиянинг Анталия шаҳрида яшовчи 51 ёшли Айхан Аслан фуқаровий аёли бўлган 37 ёшли Ўзбекистонлик Назира Ашуралиева ва унинг 14 ёшли қизи Дила Ашуралиевани пичоқлади. Натижада Назира Ашуралиева оғир яраланди, унинг қизи Дила Ашуралиева эса ҳаётдан кўз юмди.
Воқеа 25 август, эрталаб соат 08:30 ларда Мемурэвлари маҳалласи 205-кўчадасида жойлашган бинода юз берди.
Биринчи турмушидан ажралганидан сўнг қизи Дила билан яшайдиган Назира Ашуралиева, бироз аввал электр устаси бўлган Айхан Аслан билан танишганди. Шундан сўнг бирга яшай бошлаган бу жуфтлик орасида бугун, 25 август куни эрталаб ўзаро жанжал чиқди.
Ўзаро жанжалнинг авж олиши натижасида кўзлари қонга тўлган Айхан ўзбекистонлик Назира Ашуралиева билан қизини пичоқлаб ташлади. Оғир жароҳат олган Дила Ашуралиева воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди, онаси Назира Ашуралиева эса шифохонага олиб кетилди. Унинг Анталия таълим ва Тадқиқот Касалхонасида амалиётга олингани айтилмоқда.
Мазкур ҳодиса бўйича уйда текширув олиб борган полиция воқеа жойидан қочиб яширинган Айхан Асланни қидирув ишларини бошлаб юборди.
Намиқ Камол Бошланғич таълим мактабининг битирувчи синф ўқувчиси бўлган Дила Ашуралиеванинг жасади, текширувлардан сўнг суд-тиббиёт институти моргига олиб кетилди.
Маълумотларга кўра, мудҳиш қотилликни содир қилган Айхан Аслан биринчи оиласи билан тўрт йил олдин ажрашган. Назира Ашуралиева эса туризм соҳасида ишлаб келган.
Шу кунгача бирга яшаб келган Айхан ва Назиранинг 3 ёшли қизи ҳам бор. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, уларнинг 3 ёшли фарзанди ҳам воқеа содир бўлган вақтда уйда бўлган.
Полициянинг маълум қилишича, аввалроқ Назира Ашуралиева фуқаровий эри Айхан Аслан билан ўрталарида жанжаллар чиқаверганлиги сабабли полицияга шикоят қилган экан. Полиция Айханга нисбатан Назира ва қизлари яшайдиган уйдан узоқлаштириш ҳақида қарор чиқарган.
ЎХҲ ахборот бўлими