O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қоҳирада муҳим учрашув

Қоҳирада муҳим учрашув
144 views
18 September 2012 - 8:33

 ЎХҲ Матбуот Маркази

18 сентябрь 2012 йил

Расмда Миср Президенти Муҳаммад Мурсий

17 сентябрь куни Қоҳирада Миср Президенти Муҳаммад Мурсийнинг ташаббуси билан Сурия масаласини чўзиш учун тўртлик гуруҳ вакилларининг ўзаро учрашуви бўлиб ўтди. Мурсий бундай тўртлик гуруҳини тузишни Ислом Ҳамкорлик Ташкилотнинг Маккадаги ва бетараф давлатларларнинг Теҳрондаги йиғилишида кун тартибига келтирганди.

Қоҳирадаги учрашувга Миср, Туркия ва Эрон Ташки Ишлар Вазирлари қатнашганлар. Тўртликнинг яна бир иштирокчиси Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсалнинг соғлигини рўкач қилиб ушбу муҳим учрашувга қатнашмади. Учрашувда қатнашган Туркия Ташқи Ишлар Вазири Довутўғли Миср Президенти Мурсий тарафидан ҳам қабул қилинди. Ушбу учрашувда Довутўғли “Мисрда халқ ҳаракатини қўллаб қувватлаганлар, Суриядаги бундай ҳаракатга қарши чиқмасликлари керак”, дея билвосита Эронни танқид қилган. Маълум бўлгани каби куни кеча Эрон инқилоби ҳарбий ҳимоячиларининг қўмондони Эронлик ҳарбийларнинг Суриядаги диктатор Асад режимини қўллаш учун бу мамлакатга борганликларини эътироф қилганди.

Миср Президенти Мурсий ўзининг бу ташаббуси билан агар Эрон Суриядаги диктаторликни қўллаб қувватлашдан воз кечса, минтақадаги араб давлатлари ва Эрон орасидаги дипломатик алоқаларни ва ўзаро ихтилофларни тузатишга имкон туғилишини таъкидлаган. Айтиш керакки, Сурия муаммоси туфайли Эрон ва Туркия муносабатлари ҳам ниҳоятда совуқлишиб кетди.Довутўғли матбуотга октябрь ойида Миср Президентининг Туркияни, Туркия Бош Вазири Эрдўғоннинг эса яна шу ойда Мисрни зиёрат қилишини билдирган.