Озодлик радиосининг хабар беришича, , Бутун минтақага донғи кетган Қува анорлари бу йил тақчил бўладиган кўринади.
Фарғона вилоятининг Қува туманида сув тақчиллиги боис юзлаб гектардаги анор боғлари қуриб қолди.
Қуванинг адирли ҳудудида жойлашган боғларга сув тортиб берадиган насос тизимининг ишдан чиққани ҳамда электр тақчиллиги боис юзага келган сувсизлик оқибатида 500 гетарлик анор боғларидан 50 гектари қолганини айтмоқда маҳаллий фермерлар.
Бундан ташқари ҳосилсиз қолган фермерлардан солиқлар ундириш тўхтатилгани йўқ. Қува ҳокимлиги расмийлари минглаб туп анорнинг қуришига фақат сув тақчиллиги эмас, ўтган қиш мавсумининг совуқ келгани ҳам сабаб бўлганини айтмоқда.