O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қудратли тузумларнинг ҳалок бўлиши

Қудратли тузумларнинг ҳалок бўлиши
159 views
20 September 2019 - 11:28

Дунё тарихидаги энг олий насабли ва шарафли шахс — Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам куёвларини хурмат қилар эдилар, қизларини яхши кўрар эдилар. Лекин, қилинган жиноятга муқаррар жазо беришга келганда, ўз фарзандини ҳам куёвини ҳам аяб ўтирмаслиги ҳаммамизга маълум.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Махзумийлик бир аёл ўғрилик қилиб қўйди. Бу нарса Қурайшни ташвишга солди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳақида ким гапира олади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун суюкли Усома ибн Зайддан бошқа ким ҳам бунга журъат қила оларди?» дейишди. Сўнг у Зот билан гаплашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг ҳаддларидан бири хусусида орага тушяпсанми?» дедилар. Кейин туриб, хутба қилиб, шундай дедилар: «Сизлардан аввалгилар ичларида обрўлилари ўғрилик қилса, уни тек қўйишгани, агар заифлари ўғрилик қилса, унга ҳадд қоим қилишгани учун ҳалок бўлишган. Аллоҳга қасамки, Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса, унинг қўлини кесар эдим». (хадис муттафақун алайҳ).

Аллоҳнинг қонунларида хеч кимни камситиш йўқ, хеч кимни ўкситиш йўқ. Хорлик — Инсон ўз Роббисини танимаслигида ва ўз хуқуқини билмаслигида.

Абу Юсуф Парпиев
facebook саҳифасидан олинди