O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Қулоқ” отнинг изини босаётган “қулоқ” той

“Қулоқ” отнинг изини босаётган “қулоқ” той
800 views
28 October 2021 - 21:49

Ўзидан навоийшунос олим ясаб олган Акром Малик президент сайловидан олдин ва кейин ўзининг аслини билдирди. Собиқ “зек” сайловдан олдин Мирзиёевни оғзидан бол топиб мақтаб, унга овоз беришини маълум қилди. Сайловдан кейин эса амалдаги президентни амалида қолгани билан табриклаб чиқди. Акром Маликнинг нарҳи икки хонали уй ва битта “Спарк” машинаси экан.
Мўмин-қобил, деб билганимиз Акром Малик оддий сотқин ва “қулоқ” бўлиб чиқди. Навоийшуносимизнинг уч хонали уйга сотилган Бобомурод (халқ тилида айтганда – “Бобик”) Абдулладан ҳеч ҳам фарқи йўқ экан. “Бобик” “қулоқ”лик касбини яқин 2-3 йилда ўзлаштиргани аниқ. Лекин Акром бу корни отасидан, Пскент тумани имом хатибидан ёшлигида ўзлаштирганига шубҳа йўқ. Эски Ўзбекистонда ҳам, янги Ўзбекистонда ҳам имомлар ДХХ томонидан тайинланишини ҳамма билади. Саллали “қулоқ” салласиз ўғлини ҳам “қулоқ”лик қилишга даъват қилмайди, дейсизми?
Кексаларимиз: “Ўғри бўл, ғар бўл! Лекин инсоф билан бўл!” – дейишади. Лекин соҳта журналист ва соҳта навоийшунос ДХХ ҳамда президентга ёқаман, деб терисига сиғмай кетишяпти. Иккиси ҳам мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳга мағзава ағдариб, кун кечиришмоқда. “Бобик” Абдулла ва Акром Маликка ўхшаган ялангаёқ ва гадойларнинг бахтига, яхшиям-ки, Муҳаммад Солиҳ бор экан: уни қоралаб, ҳукуматдан квартира ва машина олиш мумкин.
Муҳаммад Солиҳнинг атрофида юриб, обру топган, кейин уни ёмонлаган каслар ҳамиша “Эрк” раисини қоралаб, мансаб ва бойлик орттиришган. Элимиз шундай ёзувчи-шоирларнинг қанчасини кўрди?! Бобомурод Абдулла ва Акром Малик – ана шу хоинларнинг янги авлоди.
Бу чирик йўлда илк қадам босган нонкўрлар сизлар эмассизлар, “Бобик”, Акром ва бошқа кучуклар!
Бу йўлни сизлардан олдин “очган”лар бор. Худди улар каби сизлар ҳам миллатимиз тарихига кир ҳарфлар билан муҳрланажаксизлар!

Зулфиқор Файзуллаев

28.10.2021

receiver07@protonmail.com