Азиз миллатимиз!
Бу муборак кунда сизнинг ёрқин келажак учун қилган дуоларингиз, ибодатларингиз қалбларни бирлаштиражакдир!
Сабр ва матонатингиз эса ҳурлик ғоясига содиқ бўлган ватандошларимизни янада яқинлаштиражак.
Қурбон байрами барчамизнинг ғоямизга бўлган садоқатини мустаҳкамласин!
Қурбонликларингиз қабул бўлсин, яхши ният билан бошлаган ҳар бир кунингиз барокатли бўлсин.
Оламларнинг Рабби бўлган Қодир Аллоҳга чексиз шукрлар бўлсин, Қурбон ҳайитини мўл-кўллиги билан берсин ва халқмизини марҳаматига олсин!
Бу айём барча мусулмонларга муборак бўлсин!
Эрк Демократик Партияси ўлароқ яна бир бор Қурбон ҳайити билан табриклаймиз ва дуоларингиз ижобат бўлишига тилакдошмиз.
Ўзбекистон Эрк Демократик Партияси



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?