Таҳририятимизга Тошкентдан келган хабарга кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматида ишлайдиган, қурол-яроқ бўлимларига масъул, юқори рутбали офицер хизмат кабинетида ўзини отиб ташлаган.
Бўлим бошлиғи бўлган офицер нега ўз жонига қасд қилгани ҳақида эса, “қурол-яроқларни ноқонуний сотгани” туфайли дея хабар берилган. Маълумотга кўра, қуролдан бош қисмига ўқ узилган, яни бир маълумотга кўра бош қисмига отилган ўқ, уни тешиб ўтиб, деворга тегиб қайтган ҳолда оёғига ҳам тегган.
Ушбу хабар хозирча ҳукумат ёки ҳеч қайси матбуот агентликлари томонидан тасдиқлангани йўқ.
Маълумотга аниқлик киритиб, хабарни тўлдириб борамиз. Кузатиб боринг.
ЎХҲ хабарлар бўлими