O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қуршов зиёфати

Ҳаммамиз бирмиз, ЎХҲ истисно. Сен ишинги қил галварс…

Қуршов зиёфати
180 views
28 April 2012 - 9:34

– Қара, қара, деди Замондошдаги устоз ўз шогирдига, Узнюс ҳам боплапти ЎХҲ чиларни.
– Нима депти?

-ЎХҲ келажакда сўз эркинлигини йўқ қилади, дебди.
-Сўз эркинлиги нима, дегани устоз?
-Масалан, бу сайтнинг муҳаррири аёл. Интернетда ярим-ялонғоч суратлари томошага қўйилган. ЎХҲ чилар ҳукуматга келса, мана шундай ахлоқсизликларга чек қўярмиш…
-Бу тўғри эмасми? Ахир халқимиз мусулмон. Бунақа нарсани қабул қилиши қийин.
-Галварс. Бизга нима халқ билан? Ҳозир муҳими ЎХҲни йўқ қилиш. Акс ҳолда ҳақиқат ўртага чиқади ва ҳаммамиз аcфаласофилинга гум бўлиб кетамиз. Сен яхшиси Максимми, Максми шунинг ёзган иғвосини тезроқ сайтга жойла…

-Хўп устоз! Қаранг, устоз! Аммо Мувозанат ҳам боплапти соқолли ЎХҲчини?
-Нима депти?
-Отасининг оти Нормўмин, шунинг учун ҳам жаҳаннамга кетади бу одам, дебди.
-Оббо, Холдорбекда истеъдод борлигига шубҳам йўқ эди. Майли аслида оталар болаларга исм қўяди, аммо буларни аяб ўтиришнинг кераги йўқ. Булар отасининг исми учун ҳам масъуллар бизнинг фалсафамизга кўра.
-Ўзи бу исмнинг маъноси нима устоз?
-Оббо, ишни қил дедимку сенга? Нормўмин деган исмда аслида муаммо йўқ. Муаммо “Нор”да. Бу анор, хол, туя, деган маъноларни билдиради. Аммо “нар” дегани жаҳаннам, дегани. Бизнинг Холдорбой бироз адашган аммо зиёни йўқ. Жаҳаннамга бизнинг кетишимиз аниқ. Аммо уларни ҳам оёғидан тортиб кетайлик, деганда истеъдод эгаси..
-Ўзи бу шоирларга нима бўлган ўзи устоз? Ҳеч қурмаса улар бир бирига ачинсалар бўлмайдими?
-Бўлмайди. Чунки шоирлик истеъдод, дегани. Истеъдод ҳаммада ҳам бўлавермайди. Шунинг учун ҳам истеъдодсизлар истеъдодлиларга ёпишади. Бу ҳар доим шундай бўлиб келган. Муҳаммад Солиҳ истеъдодли шоир. Аммо сиёсатга аралашмаслиги керак эди. Чунки ҳақиқатнинг шеърда бўлишида зарар йўқ. Аммо у шеъридаги ҳақиқатларни ҳаётга ташимоқчи бўлди. Унинг гуноҳи шунда. Биз бунга изн беролмаймиз.

Шу ерда устози шогирдининг қулоғиги шивирлаб гапирди:
-Хўжайин шундай деган бизга.
-Хўжайин ким устоз?
-Галварс ишни қил, дедимку сенга?

-Устоз кечирасиз, аммо биз Муҳаммад Солиҳ соғ-саломат бўлинг, деган мақолани ҳам сайтимизда бердикку? Рус тилида эди шекилли?
-Уф, қачон ақлинг киради сенинг? Буни хўжайинга яқин дўстларимиз юборишган. Ҳар ҳолда яқинда Муҳаммад Солиҳни гум қилишади. Худди шогирди Фуад Шокирийни ва анови мусулмонларнинг устози Обид қорини гум қилишгани каби…
-Шуни айтаяпманда устоз. Гум бўладиган одамга соғ бўлинг, дейиладими?
-Галварс..Келажакда сен бир одамни гум қиладиган бўлсанг, аввал унга соғ бўл, дейишинг керак. Кейин гум қилишинг керак. Шунда ҳеч ким сендан шубҳаланмайди. Шубҳаланишса ҳам мен унга ўлимидан олдин соғ-омон бўл, деганман. Мендан шубҳаланишга ўрин йўқ, дейсан…
-Тушундим устоз. Янги дунёдаги мақола бор эди. Кейин уни биз дарров сайтимизга кўчириб қўйдик. Унда швед ирқчилари ва бошқа радикалларининг нега ёмонланганлигини энди тушундим. Демак, уни ҳам хўжайиннинг одамлари йўқ қилади, аммо гумон швед радикалларига томонга тушади. Қаранг устоз Жаҳонгир акамиз ҳам Туронзаминда жавоб ёзибди. Аммо у киши ҳам бир-икки дақиқада ҳар қандай жавобни ёзиб ташлайдида ўзи..
-Нима депти?
-Мен маош -паош олганим йўқ, дебди.
-Бекор айтибди..
-Нега устоз?
-У Муҳаммад Солиҳ билан бирга ишлаган, ҳамкорлик қилган. Демак, озми кўпми маош олган, бўлмаса очдан ўлиб кетарди…
-Нима дейиши керак эди бўлмаса?
-Булар радикаллашиб кетишди, шунинг учун ҳам улардан айрилганман, дея такрорлаши керак эди. Кейин пул учун инсонлардан хафа бўлиш, айниқса сиёсатда тўғри эмас. Бу одамнинг сотқинлигини кўрсатадиган омилдир…
-Аммо устоз ҳамма гапнинг маъносини биласиз қойил сизга. Фақат Жаҳонгир ака таклифингизни қабул қилса яхши бўларди?
-Қайси таклифим?
-Бирлашайлик, янги ташкилот тузайлик деган эдингиз ку?
-У бир ўйин эди. ЎХҲ кирганлардан бошқа ҳеч ким бирлашмайди. Биз бирлашмаслик масаласида бирлашганмиз…
-Ҳеч қурмаса Бирдамлик билан бирлашсак бўлмайдими?
-Галварс биз зотан бирмиз. Бирдамлик ҳам мана ЎХҲ га қарши мақолаларни босиб турибди. Ҳозирги масала хўжайиннинг тезроқ қарор бериб, тахтини қизига топшириб олишида қолди. Шундан кейин биз ҳам, халқ ҳам ўз-ўзимиздан бирлашиб кетамиз. Худди хўжайин 23 йилдан бери халқимизни барлаштириб тургани каби…
-Аммо устоз, ҳамма буни зулм бирлиги дейди..
-Нима аҳамияти бор, зулмми, диктаторликми? Муҳими бирлашиш. Мана Бирлик ҳам шу йўлда ҳормай толмай ҳаракат қилаяпти. Хўжайиннинг исмини айтганда алоҳида ҳурмат билан “Ислом ака”, дейди. Чунки хўжайин унинг гуруҳини, яъни “Эзгулик”ни рўйхатдан ўтказган. Ҳаммамиз бирмиз, ЎХҲ истисно. Сен ишинги қил галварс…
-Аммо устоз баъзилар ЎХҲ билан бизнинг мажорамизга бефарқ туришибди. Улар ҳам биздек бирлашиш тарафдорими?
-Сенга бир мақола ўргатай, бир умр ёдингдан чиқмасин. “Зулм қаршисида жим турганлар тилсиз шайтонлардир”. Энди ишингни қил, галварс…
Фурқатбек