O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ҚУТҚАРУРМИСИЗ?!

ҚУТҚАРУРМИСИЗ?!
373 views
20 November 2013 - 10:09

hay

Бу кунга чидам йўқ, йўқ эрур сабр,

Тушимда қийноқ бор, ўнгимда жабр.

Яқинлашмоқдадир тобора қабр,

Мени бу фурсатдан қутқарурмисиз?!

Талай одамларга йўлиқдим,

улар Катта ваъдалар-ла дўстларим бўлар,

Сўнг тинмай пинҳона ғийбатим қилар,

Мени бу кулфатдан қутқарурмисиз?

Аҳлимга боқаман, нигоҳи ёмон

Қалбидан сизилиб чиққанда гумон…

Аҳдлаша олмасак, бу қандай замон,

Мени бу офатдан қутқарурмисиз?

Жужуқларим йиғлар истабон сабоқ,

Мен улар олдига қўйгум қўғирчоқ…

Шайтоннинг айтгани ғолибдир бу чоғ,

Мени бу даъватдан қутқарурмисиз?

Охират қайғуси йўқолиб қолса,

Гўзал санамчалар кўнглимни олса,

Дунёнинг ишлари ажабга солса,

Мени бу ҳайратдан қутқарурмисиз?

Энг сўнгги ишончим қайгадир ташиб,

Иймон қочиб кетса тоғлардан ошиб,

Унинг ортидан зор кетсам эргашиб,

Мени бу ғайратдан қутқарурмисиз?!

Ҳаёт давомига етмаса кўзим,

Тиғдек ботмаса гар айтилган сўзим

Бошқара олмасам ўзимни ўзим

Мени бу ҳасратдан қутқарурмисиз?

… Бу кунга чидам йўқ, йўқ эрур сабр,

Тушимда қийноқ бор, ўнгимда жабр.

Яқинлашмоқдадир тобора қабр,

Мени бу фурсатдан қутқарурмисиз?!

Хайрулло Ҳамидов