O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қўйлиқда мардикорлар мелисалар билан муштлашди

Қўйлиқда мардикорлар мелисалар билан муштлашди
368 views
06 November 2013 - 14:13

Mardikor2 ноябр куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10-00 да Тошкентнинг Қўйлиқ бозорида  жойлашган меҳнат биржаси биноси ёнида бир гуруҳ мардикорлар билан ИИБ ходимлари ўртасида муштлашув бўлиб ўтган.

Манбамизга кўра, мардикорлар билан миршаблар орасидаги жанжалга вилоятлардан пойтахтга иш ахтариб келган ва Тошкентда пропискаси бўлмаган фуқаролардан бармоқ изи олингани сабаб бўлган.

Муштлашувдан сўнг мардикорларнинг кўпчилиги Тошкентдаги вақтинча сақлаш қамоқхонага олиб кетилган.

Шаҳарнинг Ҳамза туман ИИБ ходимлари пойтахтда қайдга олинмаган мардикорларнинг ижара уйларига бостириб кириб, уларни мажбурий равишда бошқармага олиб кетишга урингани ортидан икки ўртада муштлашув бошланиб кетган.

Натижада ИИБ ходимлари қўлидан қочиб қутилишга уринган мардикорлар миршабларнинг формаларини йиртиб, погонларини юлиб ташлаган. Ҳукумат одамларига енгил тан жароҳатлари етган.

Айни пайтда ИИБ ходимларига ҳужум қилган мардикорлар қидирилмоқда. Ҳужумда ҳеч қандай алоқаси бўлмаган мардикорлар эса таъқиб, тазйиқлардан қўрқиб Тошкентдан чиқиб кетаётирлар.

2 ноябр кун ИИБ ходимларига зўравонлик қилган мардикорларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича айблов қўйилган.

ЎХҲ ахборот бўлими