O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қўрққанга қўша кўринар

Қўрққанга қўша кўринар
163 views
11 May 2012 - 19:15

Ўзбек режимининг пайтавасига қурт тушгани аниқ кўриниб қолмоқда.Довдираган режим амалдорлари мамлакатдан ташқарига чиққан одамдан хавфсирай бошлаганлар. Қўрққанга қўша кўринар дегандек, ҳеч қандай айб иш қилмасада мамлакатдан ташқарида юрган фуқароларни жиноятчи деб қидирувга бера бошлаган.

7 апрел, 2012 йил Қозоғистоннинг Актюбе шаҳари вокзалида Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1975 йил 04. 04. Қарши шаҳрида туғилган Хайрулло Турсунов Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ҳибсга олинган.

Муқаддам 2010 йили у Алмати шаҳридаги БМТнинг қочқинлар Комиссиариатига мурожаат қилган ва рад жавобини олган.

Ўша йили Қозоғистонда бошпана сўраган Ўзбекистонлик 29 та қочоқ қамоққа олинганда Хайрулло Турсунов ҳам қамалган. Ва кейинчалик уни Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қидирувда эмаслиги маълум бўлгач озод қилинган.

Маълум бўлишича 2012 йили унга Ўзб. Рес. Жиноят кодексининг 155, 156, 159, 244, 216, 233 моддалари билан жиноят иши очилиб қидирувга берилган. Ва у шу қидирув асосида 7 апрел, 2012 йилда Россияга кетаётган пайтида қамоққа олинган.

Шу йил 3 майда уни Актюбе шаҳар Судяси Даумова суд қилган ва 40 кун ичида яъни, 13 июнгача Ўзбекистонга бадарға қилинсин деб қарор чиқарган.

Хайрулло Турсунов қамалиб ётган СИЗО номери; +77132212743
Унинг адвокати Юсупов Кенес: +77013918349, +77013219787
Терговчисининг номери: +77059704756

Биз бу фуқарони Ўзбекистонга қайтарилса қилмаган жиноятлари учун кўп йилларга қамалиб кетишига аминмиз. Ўзбекистон турмаларида шунга ўхшаган турли хил туҳматлар билан қамалган ўн минглаб диндорлар ўтиришибди.
Каримовнинг ғайриинсоний режими қулаш арафасида турганини ҳис қилмоқда. Ва жон талвасасида охирги ҳаракатини қилиб ўзини тутиб қолишга уринмоқда. Юқорида зикр қилган воқеъа бунга яққол далилдир.

ЎХҲ Матбуот бўлими.