Одатда, хаётим давомида жуда кам холатларда йиғлаганман. Хатто бувим рахматли оламдан ўтганларида қалбим қақшаб турсада ташимга чиқаролмаганман. Ўшанда “дийданг қаттиқ экан, сен болани” деб койигандилар, Онажоним. Яқинда бир ходиса сабаб титраб кетдим, эркаклигимни хам унутиб, хўнграб йиғладим! Юрагимда дахшатли қўрқув ҳиссини туйдим!
Қўқон медицина коледжини хожатхонаси тозаланганида ахлат ичидан жуда кўп чала туғилган чақалоқлар топилган! Дахшатни ўзику бу!
Шу ўринда Пайғамбар(с в с)нинг “Агар мусулмон аёлларига, яна бир сиғиниши керак бўлган зот буюрилганида, мен уларни эрларига сажда қилишга буюрардим” деган сўзларининг маъносини ўйлаб кўришга чақирмоқчиман Ўзбек “мусулмон”ларини.Пағамбаримиз (с.а.в.) нималарга ишора килдилар экан бу сўзлари билан? Эркаклар масъулдирлар аёлларга. Бу дегани аёлнинг хар босган қадами эрнинг зиммасидадир. Ўзбек фохишаларининг кундан кун кўпайиши, эрлик аёлларнинг зинокорлиги, ёш қизларнинг бузилиб кетиш сабабларини ўйлаб кўрайлик биродарлар!
Менимча бунга сабаб аёлларимизнинг илмсизлиги, ХУДОНИ танимаслиги ва УНДАН қўркмасликларидир. Аёлларга илм ўргатиши керак бўлган эркакларнинг кўплари қамоқларда, кўпларини ўлдириб юборишди, аллақанчаси хорижга қочишга мажбур қилинди, кўплари тирикчилик важидан хорижда қулликка махкум. Ўзбек ёшлари “илм”ни чаласавод ўкитувчилардан олишяпти (чунки саводли ўқитувчиларнинг деярли хаммаси хориждаги қурилишларда ишлаяпти) чаламулла уламолардан (илмлилари ё қамалган ё уй қамоғига махкум қилиниб оғзи ёпилган) фохиша сифат актёрлар ва санъаткорлардан ўрганишяпти.
Жон биродарларим! бу хол бизни дўзах оташи томон судраб кетаётганлигини наҳот кўрмаётган бўлсак!? Жондошларим! Акаларим! Укажонларим! Бундай давом этмаслиги керак!
Мен ишонаман Ўзбекни ичида хақиқий мард, аёлларини, зурриёдларини, Дину-Иймонини ётларга олдиришни ўзларига ор деб билувчи Ўғлонларимиз ҳали кўп. (АЛЛОХга шукур!) Андижонда оналаримиз дуодалар, қамоқларда мазлумларимиз дуода! Мазлумни дуосини қабул қиламан деб турибди АЛЛОХ!
Қўрқмайлик, бирдан тик турсак кифоя, хеч нарса қилолмайди бу Диктатор!
Одноклассники.ру дан
Alamzada Chulpon