O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қўрқоқлик – ваҳшийликнинг онаси! 

Қўрқоқлик – ваҳшийликнинг онаси! 
175 views
19 October 2016 - 7:00
Ёдгор Обид

Ёдгор Обид

Яна бир бор таъкидлагим келди:

Қўрқоқлик – ваҳшийликнинг онаси!

Ёвузлик – қўрқоқликдан туғилади…

Одамда мардлик бўлса, қўрқиши ёки эҳтиёткорлиги учун ҳечқандай эҳтиёж қолмайди.

Сири фош бўлишидан, борини йўқотишдан қўрқмайди…

Чунки – мард одамнинг бировдан қўрқиб, яширадиган сири ҳам, молу – мулки ҳам бўлмайди.

Ҳалол меҳнат, ҳалол усуллар билан топганини бемалол сарф қилиб, очиқ – ойдин, ёруғ юз билан яшайберади!

Бағри очиқ бўлади!

Ҳаром ва алдовлар, муттаҳамликлар орқали топганини йўқотишдан қўрққан номардаларгина ваҳшиёна йўл тутишга маҳкумдирлар!

Зеро, тутган йўллари ҳаром бўлганидек, топган луқмалари ҳам ҳаром!

Бугунги Ўзбекистон сиёсатчилари ҳақида гап чиққани учун айтдим…

Уларнинг биронтаси ҳалол йўл билан ҳокимиятга келган деб айтишнинг ўзи ғалат…

Шу сабабдан ҳам уларнинг биронтаси ҳалққа қайишади деб бўлмайди!

Яҳшилик кутишдан фойда йўқ…

Ёдгор Обид

Манба: facebook.com